Еремиё 24:1–10
-
Яхши ва ёмон анжирлар (1-10)
24 Бобил шоҳи Навуходоносор Яҳудо шоҳи Ёҳайиқим+ ўғли Ёхониёни*+, Яҳудо бекларини, ҳунармандлару темирчиларни* Қуддусдан Бобилга сургун қилди+. Бундан кейин, Яҳова менга анжир солинган иккита саватни кўрсатди. Саватлар Яҳованинг маъбади олдида турган эди.
2 Биринчи саватдаги анжирлар яхши чиллаки анжирлардан эди. Аммо иккинчи саватдаги анжирлар жуда ёмон бўлиб, ёмонлигидан ейишга ярамасди.
3 Сўнг Яҳова мендан: «Еремиё, нимани кўряпсан?» — деб сўради. Мен эса: «Анжирларни. Яхши анжирлар жуда яхши экан, аммо ёмон анжирлар жуда ёмон бўлиб, ёмонлигидан ейишга ярамас экан»+,— дея жавоб бердим.
4 Кейин Яҳова менга сўзини аён қилди:
5 «Исроил Худоси Яҳова демоқда: “Мен бу ердан халдейларнинг юртига ҳайдаб юборган Яҳудонинг сургун қилинганлари назаримда яхши анжирлардай бўлишади. Мен уларга яхшилик қиламан.
6 Уларга яхши бўлиши учун Мен уларни кузатаман ва шу юртга қайтариб олиб келаман+. Уларни яксон қилмай, қайта бунёд этаман, таг-томири билан қўпориб ташламай, қайта экаман+.
7 Мен уларга шундай юрак бераманки, улар Мен Яҳова эканимни билиб олишади+. Улар Менинг халқим, Мен эса уларнинг Худоси бўламан+. Чунки улар бутун қалблари билан Менга қайтадилар+.
8 Аммо ёмонлигидан ейишга ярамайдиган ёмон анжирлар+ ҳақида Яҳова шундай демоқда: “Яҳудо шоҳи Зидқиё+, унинг беклари, бу юртда ҳамда Мисрда яшаётган Қуддус аҳолисининг омон қолганлари+ назаримда ёмон анжирлардай бўлишади.
9 Уларнинг бошига тушган кулфатни кўриб, ер юзидаги барча халқлар даҳшатга тушади+. Одамлар уларни масхара қилишади, уларни кулфатдан азият чеккан халқ сифатида мисол қилиб келтиришади, уларнинг устидан кулишади ва Мен уларни тарқатиб юборган ҳамма жойда+ қарғашади+.
10 Мен уларга ва ота-боболарига берган юртдан йўқ бўлиб кетмагунларича уларнинг бошига қилич+, очарчилик ва ўлат юбораман”»+.