Еремиё 3:1–25
3 Одамлар шундай деб сўрашмоқда: «Агар бирор киши хотини билан ажрашса ва хотини уни қолдириб бошқасига турмушга чиқса, биринчи эри уни хотинликка олиши мумкинми?»
Юрт аллақачон булғанган эмасми?+
«Сен кўпгина ўйнашларинг билан зино қилдинг+.Энди Менга қайтиб келишинг мумкинми?» — демоқда Яҳова.
2 «Бошингни кўтариб яланг тепаликларга қара.
Ўйнашларинг сени зўрламаган жой қолдими?
Саҳродаги кўчманчидайСен йўллар бўйида уларни кутиб ўтирдинг.
Фоҳишалигинг ва ёвузлигинг биланЮртни ҳаром қилишни давом эттиряпсан+.
3 Шу сабабдан жала қуймади+,Баҳорда ёмғир ёғмади.
Сен фоҳишалик қиладиган беҳаё аёлга ўхшайсан.Уят нималигини билмайсан+.
4 Энди бўлса Менга шундай деб айтяпсан:“Отажоним, Сен ёшликдаги дўстимсан!+
5 Биров бошқасидан абадий хафа бўлиб юрадими?Ҳамиша ундан норози бўладими?”
Шундай деб турибҚила олганингча ҳамма ёвузликларга қўл урдинг»+.
6 Шоҳ Йўшиёнинг+ даврида Яҳова менга шундай деди: «“Бевафо Исроил нима қилганини кўрдингми? У ҳар қандай баланд тоғ устида, сербарг дарахт тагида фоҳишалик қилди+.
7 Шунча ишларни қилгандан кейин ҳам Менга қайтиши учун+ уни қайта-қайта чақирдим. Яҳудо эса хиёнаткор опасига+ қараб турди.
8 Буни кўрганимда, зино қилгани учун+ талоқ хатини ёзиб бевафо Исроилни жўнатиб юбордим+. Аммо хиёнаткор синглиси Яҳудо бундан қўрқмади. У ҳам бориб фоҳишалик қилди+.
9 У енгилтаклик билан фоҳишалик қилди, юртни булғаб юрди, тошлар ва дарахтлар билан зино қилди+.
10 Буларга қарамай, хиёнаткор синглиси Яҳудо бутун юраги билан Менга қайтмади, кўзбўямачилик қилди, холос”,— демоқда Яҳова».
11 Кейин Яҳова менга деди: «Бевафо Исроил Яҳудога қараганда одилроқ бўлиб чиқди+.
12 Бориб бу сўзларни шимолга айт+:
“Яҳова айтмоқда: “Эй хоин Исроил, орқага қайт+. Сенга жаҳл билан қарамайман+, чунки Мен садоқатлиман,— демоқда Яҳова. — Мен абадий хафа бўлиб юрмайман.
13 Фақатгина айбингни тан ол, чунки сен Тангринг Яҳовага қарши исён кўтардинг. Сен ҳар қандай сербарг дарахт тагида бегоналар* билан ётиб юрдинг, лекин Менинг гапимга қулоқ солмадинг”,— демоқда Яҳова».
14 Яҳова шундай демоқда: «Эй хоин ўғиллар, орқага қайтинглар. Ахир Мен сизларнинг ҳақиқий хўжайинингизман*. Мен биттангизни шаҳардан, иккитангизни қабиладан олиб, Сионга келтираман+.
15 Мен сизларга кўнглимдаги чўпонларни бераман+. Улар сизларни билим ва фаҳм-фаросат билан боқишади.
16 Ўша кунларда юртда кўпайиб, серфарзанд бўласизлар,— демоқда Яҳова+. — Бундан кейин: “Яҳованинг аҳд сандиғи!” — демайдиган бўлишади. Сандиқ уларнинг хаёлига ҳам келмайди, уни эслашмайди ва қўмсашмайди, бошқасини ҳам ясашмайди.
17 Ўша вақтда улар Қуддусни Яҳованинг тахти деб аташади+. Яҳованинг исмини улуғлаш учун барча халқлар Қуддусга йиғилади+ ва бундан кейин улар ўжарлик билан ёвуз юракларига эргашмайдилар».
18 «Ўша кунларда Яҳудо ва Исроил хонадонлари бирлашиб, ёнма-ён юришади+. Улар шимолий юртдан Мен ота-боболарига мерос қилиб берган юртга бирга келишади+.
19 Мен: “Сизларни ўғилларим қаторига қўшиб, сизларга гўзал юртни, халқлар орасидаги ниҳоятда кўркам меросни берганимдан роса хурсандман!”+ — дедим. Шунингдек Мени: “Отажоним!” — дея доим Менга эргашасизлар деб ўйлардим.
20 “Аслида эса, хиёнаткор хотин эридан кетгандек, сизлар ҳам, эй Исроил хонадони, Менга хиёнат қилдингиз”+,— демоқда Яҳова».
21 Яланг тепаликлар устидаИсроил халқининг йиғиси ва ёлворишлари эшитилмоқда.Чунки улар ўз йўлидан озиб кетишди.Улар ўз Худоси Яҳовани унутишди+.
22 «Эй хоин ўғиллар, ортга қайтинглар!
Мен хиёнаткор қалбингизга шифо бераман»+.
«Биз шу ердамиз! Олдингга келдик.Чунки Сен, эй Яҳова, бизнинг Аллоҳимизсан+.
23 Чиндан ҳам тепаликлар ва тоғлар устида шовқин-сурон кўтариб ўзимизни алдаган эканмиз+.
Дарҳақиқат, Тангримиз Яҳова Исроилнинг нажоткори экан+.
24 Бефойда худо ёшлигимиздан буён ота-боболаримиз оғир меҳнат қилиб топган нарсаларини,Қўй-эчкилари ва қорамолларини,Ўғил-қизларини ютиб юборди+.
25 Келинг, уят ичида ётайлик,Шармандалик ёпинчиғимиз бўлсин.Чунки ёшлигимиздан то шу кунгача биз ва оталаримиз+Худойимиз Яҳовага қарши гуноҳ қилиб келдик+,Аллоҳимиз Яҳованинг гапларига қулоқ солмадик».