Еремиё 30:1–24

  • Қайта тикланиш ва шифо топиш (1-24)

30  Яҳованинг қуйидаги сўзи Еремиёга аён бўлди:  «Исроил Худоси Яҳова шундай демоқда: “Мен сенга айтган барча сўзларни китобга ёзиб қўй.  Чунки Яҳова демоқда: “Шундай кунлар келяптики, Мен асирликда бўлган халқимни — Исроил билан Яҳудони йиғаман+,— демоқда Яҳова. — Мен уларни ота-боболарига берган юртга қайтараман ва улар яна унга эгалик қилишади”»+.  Яҳованинг Исроил билан Яҳудога айтган сўзлари.   Яҳова шундай демоқда: «Саросимага тушганларнинг шовқинини эшитдик.Бу ерда фақат ваҳима, ҳеч тинчлик йўқ.   Қани, сўраб кўринглар-чи, эркак киши туға оладими? Унда нега ҳар бир кучли эркак қорнини* ушлаб,Туғадиган аёлдай юрибди?+ Нега ҳамманинг юзи оқариб кетган?   Эвоҳ! Бу даҳшатли кун!+ Унга ўхшаши бўлмаган.Бу кун Ёқуб учун азоб пайти. Аммо у бундан қутқарилади».  «Ўша куни,— демоқда Қўшинлар Сарвари Яҳова,— уларнинг бўйнидаги бўйинтуруқни синдириб ташлайман, қайишларини узиб ташлайман. Бегоналар уларни бошқа қул қилиб олмайди.  Улар Менга — Худоси Яҳовага ҳамда Мен улар учун тайинламоқчи бўлган шоҳи Довудга хизмат қилишади»+. 10  «Сен эса қўрқма, эй хизматчим Ёқуб,— демоқда Яҳова.— Ваҳимага тушма, эй Исроил+. Мен сени узоқ жойдан,Авлодингни асирликда бўлган юртдан қутқараман+. Ёқуб қайтади ва тинч-осойишта яшайди,Уларни ҳеч ким қўрқитмайди»+. 11  «Сени қутқариш учун, Мен сен биланман,— демоқда Яҳова. — Сени Ўзим халқлар орасига тарқатиб юборган эдим. Бироқ уларнинг барчасини йўқ қиламан+.Сени эса йўқ қилмайман+. Сенга етарлича тарбия бераман,Асло жазосиз қолдирмайман»+. 12  Яҳова шундай демоқда: «Яранг бедаво, Жароҳатинг ҳеч тузалмайди+. 13  Ярангни даволаш учун,Ёнингни оладиган ҳеч ким йўқ, Сенга шифо топилмас. 14  Барча эҳтиросли ўйнашларинг сени унутди+. Улар сени изламай қўйишди. Улкан хатоинг ва кўплаб гуноҳларинг туфайли+,Душман ургандай сенга зарба бераман+,Шафқатсиз киши жазолагандай жазолайман. 15  Нега энди яранг дастидан йиғлаяпсан? Дардинг бедаво! Улкан хатоинг ва кўплаб гуноҳларинг туфайли+,Сени шу кўйга солдим. 16  Сени вайрон қилганлар вайрон бўлишади+.Барча душманларинг асир қилиб олиб кетилади+. Сени талон-торож қилганлар талон-торож бўлади.Сени талаганларни талончилар қўлига бераман»+. 17  «Улар сени “бадарға қилинган” деб атаб:“Сионни излайдиган ҳеч ким йўқ”+,— деган бўлишса ҳам, Мен соғлигингни тиклайман, жароҳатларингни даволайман»+,— демоқда Яҳова. 18  Яҳова шундай демоқда: «Мен Ёқубнинг чодирларига қайтиб келиб, асирларини йиғаман+,Унинг чодирларига раҳм қиламан. Шаҳар ўз тепалигида қайта қурилади+,Мустаҳкам минораси ўз ўрнида туради. 19  Улар шукрона айтиб, хурсандчиликдан ҳайқиришади+. Мен уларни кўпайтираман, улар камаймайди+.Уларни сон-саноқсиз* қиламан,Улар озчилик бўлмайди+. 20  Ёқубнинг ўғиллари аввалгидай гуллаб-яшнайди,Унинг жамоаси Менинг олдимда мустаҳкам туради+. Унга зулм ўтказувчиларни жазолайман+. 21  Унинг улуғвор одами,Ҳукмдори ўзининг ичидан келиб чиқади. Ўзимга яқинроқ келишига изн бераман ва у Менга яқинлашади». «Бўлмаса кимнинг Менга яқинлашишга ҳадди сиғарди?» — демоқда Яҳова. 22  «Сизлар Менинг халқим+, Мен эса сизларнинг Худойингиз бўламан»+. 23  Яҳованинг қаҳри бўрондай кўтарилади+.Шиддатли қуюндай ёвузларнинг бошига тушади. 24  Кўнглидаги ниятларини бажариб, амалга оширмагунча,Яҳова оташин ғазабидан тушмайди+. Охирги кунларда буни тушунасизлар+.

Изоҳлар

Ёки «белини».
Бошқа вариант «обрўли».