Еремиё 39:1–18

  • Қуддус қулайди (1-10)

    • Зидқиё қочади, лекин тутиб олинади (4-7)

  • Еремиё омон қолади (11-14)

  • Обидмалекнинг ҳаёти сақлаб қолинади (15-18)

39  Яҳудо шоҳи Зидқиё ҳукмронлигининг тўққизинчи йили, ўнинчи ойида, Бобил шоҳи Навуходоносор ва унинг бутун қўшини Қуддусга бостириб келиб, уни қамал қилишди+.  Зидқиё ҳукмронлигининг ўн биринчи йили, тўртинчи ойнинг тўққизинчи куни, улар шаҳар деворини ёриб киришди+.  Бобил шоҳининг барча беклари: самгар* Наргалшаразар, рабсарис* Навусарсахим, рабмаг* Наргалшаразар ва Бобил шоҳининг қолган барча беклари шаҳарга кириб, Ўрта дарвоза ёнига бориб ўтиришди+.  Яҳудо шоҳи Зидқиё ва барча аскарлар халдейларни кўриб қочиб кетишди+. Улар кечаси шоҳнинг боғи орқали ўтиб, икки девор орасидаги дарвозадан чиқишди-да, Араба томонга қараб кетишди+.  Аммо халдейлар қўшини уларнинг орқасидан қувиб, Ерихо даштларида Зидқиёга етиб олди+. Улар уни ушлаб, Хомат+ диёридаги Ривлога+, Навуходоносор олдига олиб келишди ва шоҳ ўша ерда унга ҳукм чиқарди.  Бобил шоҳи Ривлода Зидқиёнинг кўз ўнгида ўғилларини ҳамда Яҳудонинг барча асилзодаларини сўйиб ўлдирди+.  Сўнг Зидқиёнинг кўзларини ўйиб олди-да, унга мис кишанлар солиб Бобилга олиб кетди+.  Халдейлар шоҳ саройига ҳамда одамларнинг уйларига ўт қўйиб+, Қуддус деворларини бузиб ташладилар+.  Соқчилар бошлиғи Набизарадон+ шаҳарда қолган одамларни, Бобил шоҳи томонга ўтган қочоқларни ва юртда қолган бошқа одамларни Бобилга сургун қилди. 10  Бироқ соқчилар бошлиғи Набизарадон ҳеч вақоси йўқ айрим қашшоқ кишиларни Яҳудода қолдириб кетди. Ўша куни у уларга узумзорлар ва ишлаш учун* далалар берди+. 11  Бобил шоҳи Навуходоносор соқчилар бошлиғи Набизарадонга Еремиё борасида шундай буйруқ берди: 12  «Уни ол-да, ғамхўрлик қил. Унга зарар етказма, нимаики сўраса бер»+. 13  Соқчилар бошлиғи Набизарадон, рабсарис Навушазбон, рабмаг Наргалшаразар ҳамда Бобил шоҳининг барча бош мулозимлари одам юбориб, 14  Еремиёни Соқчилар ҳовлисидан олиб келишди+ ва уйига олиб кетиши учун уни Гадалиёнинг+ қўлига топширишди. Гадалиё Шофоннинг+ набираси, Охихамнинг+ ўғли эди. Шундай қилиб, Еремиё халқ орасида яшай бошлади. 15  Еремиё Соқчилар ҳовлисига қамаб қўйилганида+, унга Яҳованинг қуйидаги сўзи аён бўлди: 16  «Ҳабашистонлик Обидмалек+ олдига бориб айт: “Исроил Тангриси, Қўшинлар Сарвари Яҳова демоқда: “Мен бу шаҳарга яхшилик эмас, кулфат келтираман, деб айтган сўзларимни амалга ошираман. Амалга ошган куни бу воқеаларни ўз кўзинг билан кўрасан”. 17  “Аммо ўша куни Мен сени қутқараман ва ўзинг қўрқаётган одамларнинг қўлига тушмайсан”,— демоқда Яҳова. 18  “Мен албатта сенга қутулиш имконини бераман. Сен қиличдан ҳалок бўлмайсан. Менга таянганинг учун+ ҳаётингни сақлаб қоламан*+,— демоқда Яҳова».

Изоҳлар

Унвон бўлса керак.
Ибронийча матнда сўзларнинг бошқача бўлинишига кўра қуйидагича ўқиш мумкин: «Наргалшаразар, Самгарнаву, Сарсаҳим, Рабсарис».
Ёки «бош сеҳргар (мунажжим)».
Бошқа вариант «мажбурий ишлар учун».
Сўзма-сўз «ўлжа қилиб бераман».