Еремиё 4:1–31

  • Тавба қут-баракалар келтиради (1-4)

  • Кулфат шимолдан келади (5-18)

  • Еремиё яқинлашаётган кулфатдан азоб чекади (19-31)

4  «Эй Исроил, агар қайтсанг,— демоқда Яҳова,— Агар Менга қайтсанг,Жирканч бутларингни олдимдан улоқтириб ташласанг,Қочқинликда юрмайсан+.   Агар сен қасам ичибҲақиқат, адолат ва одиллик ила: “Барҳаёт Яҳова ҳаққи!” — десанг,Халқлар ўзлари учун Мендан* барака олиб,Мен билан мақтанишади»+.  Яҳудо билан Қуддус аҳолисига Яҳова шундай демоқда: «Ҳайдалмаган ерни шудгор қилинг,Тиканлар орасига уруғ сепманг+.   Эй, Яҳудо билан Қуддус аҳолиси,Яҳовани мамнун этиш учун ўзингизни суннат қилинг,Юрагингизни хатна қилинг+,Йўқса ёвуз ишларингиз туфайлиМенинг ғазабим олов каби аланга олади,Ҳеч ким уни ўчира олмайди»+.   Бу ҳақда Яҳудода эълон қилинг, Қуддусда жар солинг. Бутун юрт бўйлаб ҳайқиринг ва бурғу чалинг+. Баланд овозда чақириб айтинг: «Бирга йиғилинглар!Мустаҳкам шаҳарларга қочайлик!+   Сионга йўл кўрсатувчи белгини ўрнатинг. Паноҳ изланг, имилламанг!» Чунки Мен шимолдан фалокат+, буюк мусибат олиб келяпман.   Душман шер сингари чакалакзоридан чиқди+.Халқларни вайрон қилувчи йўлга чиқди+. Юртингизни даҳшатли аҳволга солиш учун у ўз маконидан отланди. Шаҳарларингиз харобазорга айланиб, уларда яшовчилар қолмайди+.   Шунинг учун жулга ўранинг+,Қайғуриб фарёд қилинг,Чунки бизга нисбатан Яҳованинг оташин ғазаби босилгани йўқ.   «Ўша куни,— демоқда Яҳова,— шоҳ ҳам,Беклар ҳам жасоратини* йўқотади+.Руҳонийлар даҳшатга тушади, пайғамбарлар донг қотиб қолади»+. 10  Шунда мен дедим: «Эвоҳ, Олий Ҳукмдор Яҳова! Бўғзимизда қилич турган бир пайтда, Сен: “Тинчликда яшайсизлар”+,— дея бу халқни ва Қуддусни алдадинг»+. 11  Шу вақт халққа ва Қуддусга бундай деб айтилади: «Саҳронинг яланг тепаликларидан гармсел эсиб,Халқимнинг қизи* томон ёпирилиб келади.У шопириш ва тозалаш учун келмаяпти. 12  Бу кучли шамол Менинг буйруғим билан эсади. Энди уларга қарши ҳукмларимни эълон қиламан. 13  Мана, душман ёмғирли булутлар каби келади.Унинг аравалари бўрондай+, Отлари бургутлардан ҳам чаққонроқдир+. Ҳолимизга вой! Хонавайрон бўлдик! 14  Эй Қуддус, омон қолиш учун қалбингни ёвузликдан ювиб тозала+. Қачонгача ичингда ёвуз фикрларни сақлайсан?! 15  Дан томондан хабарлар эшитилмоқда+,Эфрайим тоғларидан мусибат ҳақида эълон қилинмоқда. 16  Бу ҳақда халқларга хабар беринг.Қуддусга қарши эълон қилинг». «Айғоқчилар* олис юртдан келяпти,Улар Яҳудо шаҳарларига қарши жанговар овозда ҳайқиришади. 17  Улар даладаги қўриқчилар сингари уни қуршаб олишди+,Чунки у Менга қарши исён қилди»+,— демоқда Яҳова. 18  «Тутган йўлларинг ва ишларинг учун жавоб берасан+. Бошингга тушган мусибат нақадар аламли,Ахир у нақ юрагингга таъсир қилди-ку!» 19  Вой, азобда қолдим, азобда! Юрагимда кучли бир дард бор. Юрагим така-пука бўлиб кетяпти. Сукут сақлаб туролмайман,Чунки бурғу овозини,Жанг қилиш буйруғини* эшитдим+. 20  Фалокат хабари устма-уст келди.Бутун юрт вайрон бўлди. Ногаҳон чодирим қулади,Бир зумда чодирим матолари яксон бўлди+. 21  Қачонгача Сионга йўл кўрсатувчи белгини кўраман?Қачонгача бурғу овозини эшитаман?+ 22  «Менинг халқим нодон бўлгани учун+,Менга эътибор бермайди. Улар — аҳмоқ ўғиллар, ҳеч нарсани тушунишмайди. Улар ёмон ишлар қилишга уста,Аммо яхшилик қилишни билишмайди». 23  Юртга қарадим, у бўм-бўш ва кимсасиз эди+. Самога қарадим, у қоп-қоронғи эди+. 24  Тоғларга қарадим, улар титраётган эди,Қирлар силкинаётган эди+. 25  Қарасам, бирорта ҳам одам қолмабди,Ҳатто самовий қушларнинг ҳаммаси учиб кетибди+. 26  Қарасам, мевали боғлар саҳрога айланибди,Юртдаги ҳамма шаҳарлар вайрон бўлибди+. Буларнинг барини Яҳова қилди,Барчаси Унинг оташин ғазаби туфайли бўлди. 27  Яҳова шундай демоқда: «Бутун юрт ташландиқ аҳволда бўлади+,Бироқ уни буткул йўқ қилиб юбормайман. 28  Бунинг дастидан юрт мотам тутади+,Осмонни зулмат қоплайди+. Чунки буларни Мен айтдим, Мен қарор қилдим,Фикримни ўзгартирмайман, сўзларимдан қайтмайман+. 29  Суворилар ва камончилар овозиданБутун шаҳар аҳли қочиб кетди+. Улар чакалакзорларга кириб,Қояларга чиқиб олишди+. Шаҳарлар бўшаб қолди,Уларда ҳеч ким яшамаяпти». 30  Мана, вайрон бўлдинг, энди нима қиласан?! Сен қирмизи кийим киярдинг,Олтин тақинчоқлар билан безанардинг,Кўзларингга сурма тортиб, пардоз қилардинг. Аммо ўзингга оро берганинг бекор кетди+,Шаҳват билан ортингдан эргашганлар сендан юз ўгирди,Улар жонингни олиш пайида юришибди+. 31  Дард тутган аёлникига ўхшаш овозни, Илк фарзандини дунёга келтираётган аёлникидай инграшни,Қийналиб нафас олаётган Сион қизининг овозини эшитдим. У қўлларини чўзиб+ шундай демоқда: «Шўрим қурсин! Қотиллар дастидан мадорим қолмади».

Изоҳлар

Яъни Яҳова.
Сўзма-сўз «юрагини».
Шеърий гавдалантириш. Раҳм ва ҳамдардликни ифодаласа керак.
Ёки «кузатувчилар; қўриқчилар».
Бошқа вариант «Жангга даъват товушини».