Еремиё 40:1–16

  • Набизарадон Еремиёни озод қилади (1-6)

  • Гадалиё юрт устидан тайинланади (7-12)

  • Гадалиёга қарши фитна (13-16)

40  Соқчилар бошлиғи Набизарадон+ Еремиёга Рамадан+ кетишга рухсат берганидан сўнг, Еремиёга Яҳованинг сўзи аён бўлди. Набизарадон қўлларига кишан солинган Еремиёни Бобилга сургун қилинаётган Қуддус ва Яҳудонинг барча асирлари орасидан чиқариб олди.  Соқчилар бошлиғи Еремиёни четга чиқариб, шундай деди: «Худойинг Яҳова бу юртга кулфат келтириши ҳақида башорат қилган эди.  Сизлар Яҳовага қарши гуноҳ қилиб, Унга қулоқ солмаганингиз учун Яҳова айтганларини амалга оширди. Шу сабабдан буларнинг бари бошингизга тушди+.  Мен қўлингдаги кишанларни ечиб сени озод қиляпман. Агар мен билан Бобилга боришни маъқул деб билсанг, кетдик. Мен сенга ғамхўрлик қиламан. Аммо мен билан Бобилга боришни истамасанг, борма. Мана, бутун юрт сенинг олдингда. Хоҳлаган ерингга боришинг мумкин»+.  Еремиё нима қилишини билмай турганида, Набизарадон унга: «Шофоннинг+ невараси, Охихам+ ўғли Гадалиёнинг+ олдига қайт. Чунки Бобил шоҳи уни Яҳудо шаҳарлари устидан бош қилиб қўйди. Сен у билан бирга халқ орасида яша. Ё бўлмаса, ўзинг истаган жойга бор»,— деди. Соқчилар бошлиғи унга озиқ-овқат ва совға бериб, қўйиб юборди.  Шундай қилиб, Еремиё Миспахга+, Охихам ўғли Гадалиёнинг ёнига бориб, у билан бирга юртда қолган халқ орасида яшади.  Вақт ўтиб, юртдаги барча лашкарбошилар ва уларнинг одамлари Бобил шоҳи бутун юрт устидан ва Бобилга сургун қилинмаган қашшоқ одамлар — эркагу аёллар ҳамда болалар устидан Охихам ўғли Гадалиёни тайинлагани ҳақида эшитишди+.  Шундай қилиб, улар Миспахга+, Гадалиёнинг ёнига келишди. Улар: Натаниё ўғли Исмоил+, Кариёх ўғиллари Йўханон+ ва Йўнатан, Танхумат ўғли Сараё, натуфолик Эфайнинг ўғиллари, махолик кишининг ўғли Язаниё+ ва уларнинг одамлари эди.  Шофоннинг невараси, Охихам ўғли Гадалиё уларга ва улар билан келган одамларга қасам ичиб, шундай деди: «Халдейларга хизмат қилишдан қўрқманглар. Бу юртда яшаб, Бобил шоҳига хизмат қилинглар. Шунда ҳаммаси яхши бўлади+. 10  Мен бўлса, Миспахда қолиб, келадиган халдейлар олдида вакилингиз бўламан. Сизлар эса шароб ва мой тайёрлаб, ёзги меваларни йиғиб, ҳаммасини идишларда сақланглар. Ўзингиз ўрнашган шаҳарларда яшайверинглар»+. 11  Мўаб, Оммон, Эдом ва бошқа барча юртлардаги жамики яҳудийлар ҳам Бобил шоҳи омон қолганларга Яҳудода яшашга рухсат бергани ҳамда уларнинг устидан Шофоннинг невараси, Охихам ўғли Гадалиёни бош қилиб қўйгани ҳақида эшитишди. 12  Шу тариқа, барча яҳудийлар тумтарақай бўлган ерлардан қайтиб кела бошлашди. Улар Яҳудо юртидаги Миспахга, Гадалиёнинг ёнига келишди. Улар мўл шароб тайёрлаб, кўп ёзги мевалар йиғишди. 13  Кариёх ўғли Йўханон ҳамда юртдаги барча лашкарбошилар Миспахга, Гадалиёнинг олдига келишди. 14  Улар Гадалиёга: «Оммон+ шоҳи Баалис сизни ўлдириш учун Натаниё ўғли Исмоилни юборганидан хабарингиз йўқми?»+ — дейишди. Аммо Охихам ўғли Гадалиё уларнинг гапига ишонмади. 15  Кариёх ўғли Йўханон яширинча Миспахда Гадалиёга шундай деди: «Мен бориб, Натаниё ўғли Исмоилни ўлдирмоқчиман. Бундан ҳеч ким хабар топмайди. Нега у сизни ўлдирар экан? Нега энди атрофингизга йиғилган бутун Яҳудо халқи тумтарақай бўлиб, Яҳудонинг омон қолганлари ўлиши керак?» 16  Аммо Охихам ўғли Гадалиё+ Кариёх ўғли Йўханонга: «Бундай қилма. Исмоил тўғрисида айтганларинг ёлғон»,— деди.

Изоҳлар