Еремиё 41:1–18

  • Исмоил Гадалиёни ўлдиради (1-10)

  • Исмоил Йўханондан қочиб кетади (11-18)

41  Еттинчи ойда Элишаманинг невараси, Натаниё ўғли Исмоил+ ўнта одами билан Миспахга, Охихам ўғли Гадалиёнинг олдига келди+. Исмоил шоҳ наслидан бўлиб, шоҳ мулозимларидан бири эди. Улар Миспахда бирга овқатланаётган эдилар.  Шу пайт Натаниё ўғли Исмоил ва унинг ўнта одами ўринларидан туриб, Шофоннинг невараси Охихам ўғли Гадалиёни қилич билан ўлдиришди. Шу йўсин, у Бобил шоҳи юрт устидан бош қилиб қўйган одамни ўлдирди.  Исмоил Миспахда Гадалиё билан бирга бўлган барча яҳудийлару халдей аскарларини ҳам ўлдирди.  Гадалиё ўлдирилганининг эртаси куни, ҳали ҳеч ким бундан хабар топмасидан олдин,  ўша ерга Шакам+, Шилў+ ва Самариядан+ 80 та киши келди. Улар соқолларини қириб, кийимларини йиртишган ва баданларини кесишган эди+. Улар Яҳованинг уйига дон назри ва хушбўй смола+ олиб келишган эди.  Натаниё ўғли Исмоил уларни кутиб олгани Миспахдан чиқди. У йиғлаб-йиғлаб борарди. Уларни қарши олганида, у шундай деди: «Охихам ўғли Гадалиёнинг олдига борайлик».  Аммо шаҳарга киргач, Натаниё ўғли Исмоил ҳамда унинг одамлари уларни сўйиб ўлдиришди ва жасадларни сардобага ташлашди.  Бироқ улардан ўнтаси Исмоилга: «Бизни ўлдирма. Чунки далада яшириб қўйилган буғдой, арпа, мой ва асалимиз бор»,— дейишди. Шунда Исмоил уларни биродарларига қўшиб ўлдирмади.  Исмоил ўлдирган ҳамма одамларнинг жасадларини катта сардобага ташлади. Шоҳ Осо бу сардобани Исроил шоҳи Башо унга таҳдид солганида қазиган эди+. Шундай қилиб, Натаниё ўғли Исмоил сардобани жасадлар билан тўлдирди. 10  Исмоил Миспахда+ қолган барча одамларни, жумладан соқчилар бошлиғи Набизарадон томонидан Охихам ўғли Гадалиёнинг қарамоғига топширилган+ шоҳнинг қизларини ҳамда Миспахда қолган бутун халқни асир қилиб олиб кетди. Натаниё ўғли Исмоил уларни асир қилиб олди-да, оммонликлар томонига ўтиш учун йўлга чиқди+. 11  Кариёх ўғли Йўханон+ ҳамда у билан бўлган барча лашкарбошилар Натаниё ўғли Исмоилнинг ёвуз ишлари ҳақида эшитгач, 12  ўзлари билан барча одамларни йиғиб, Натаниё ўғли Исмоилга қарши жангга отланишди. Улар Гивондаги улкан сувлар* ёнида уни топишди. 13  Исмоил билан бўлган бутун халқ Кариёх ўғли Йўханонни ва у билан бўлган барча лашкарбошиларни кўриб хурсанд бўлиб кетишди. 14  Исмоил Миспахдан асир олган барча одамлар+ ортга бурилиб, Кариёх ўғли Йўханон билан бирга қайтиб кетишди. 15  Аммо Натаниё ўғли Исмоил ва унинг саккизта одами Йўханондан қочиб, оммонликлар олдига кетишди. 16  Кариёх ўғли Йўханон ва у билан бўлган барча лашкарбошилар Натаниё ўғли Исмоил Охихам ўғли Гадалиёни ўлдирганидан кейин+ Миспахдан асир қилиб олиб кетилган халқни Исмоилнинг қўлидан қутқариб, ўзлари билан олиб кетишди. Улар эркаклар, аскарлар, аёллару болалар ва сарой амалдорларини Гивондан олиб кетишди. 17  Шундай қилиб, улар Мисрга бориш учун йўлга чиқишди+ ва Байтлаҳм+ ёнидаги Химхамнинг қўнолғасида тўхташди. 18  Улар халдейлардан қўрқиб қочиб кетишаётган эди. Чунки Натаниё ўғли Исмоил Бобил шоҳи юрт устидан бош қилиб қўйган Охихам ўғли Гадалиёни ўлдирган эди+.

Изоҳлар

Бошқа вариант «катта ҳовуз».