Еремиё 43:1–13
43 Еремиё бутун халққа Тангриси Яҳовадан келган барча сўзларни айтиб берди. Еремиё уларнинг Худоси Яҳова халққа айт деб юборган ўша сўзларни битта қолдирмай етказиб бўлгач,
2 Ҳўшайё ўғли Озариё, Кариёх ўғли Йўханон+ ва барча ўзбилармон кишилар Еремиёга шундай дейишди: «Айтганларинг ёлғон! “Мисрга яшаш учун борманглар”,— дейишинг учун сени Худойимиз Яҳова юбормаган.
3 Бизни халдейлар қўлига топшириб, ўлдириш учун ёки Бобилга сургун қилинишимиз учун+ Нерияҳ ўғли Борух+ сени бизга қарши қайраган».
4 Шундай қилиб, Кариёх ўғли Йўханон, барча лашкарбошилар ва бутун халқ Яҳудо юртида қолиш ҳақидаги Яҳованинг сўзига қулоқ солишмади.
5 Аксинча, Кариёх ўғли Йўханон ва барча лашкарбошилар халқлар орасига тарқалиб кетиб, кейин Яҳудода яшаш учун қайтиб келган Яҳудонинг ҳамма омон қолганларини ўзлари билан олиб кетишди+.
6 Улар ўзлари билан эркагу аёлларни, болаларни, шоҳнинг қизларини ва соқчилар бошлиғи Набизарадон+ Шофоннинг+ невараси, Охихам+ ўғли Гадалиё+ қарамоғига қолдирган ҳаммани, шу жумладан, Еремиё пайғамбар ва Нерияҳ ўғли Борухни ҳам олиб кетишди.
7 Улар Яҳовага қулоқ солмай Миср юртига жўнаб, Тахпанхасга+ етиб келишди.
8 Тахпанхасда Еремиёга Яҳованинг қуйидаги сўзи аён бўлди:
9 «Қўлингга катта тошлардан олгин-да, яҳудийларнинг кўз ўнгида уларни фиръавннинг Тахпанхасдаги саройи кираверишидаги ғишт тўшамага яшириб, устини суваб қўй.
10 Сўнг уларга шундай деб айт: “Исроил Тангриси, Қўшинлар Сарвари Яҳова демоқда: “Мен Бобил шоҳи, хизматчим Навуходоносорни юбораман+ ва у ўз тахтини Мен яширган мана шу тошлар устига қўяди ва шоҳона чодирини улар устига ўрнатади+.
11 У келиб Мисрга ҳужум қилади+. Ўлатдан ҳалок бўлиши керак бўлганлар ўлатдан ҳалок бўлади, асирликка тушиши керак бўлганлар асирликка тушади, қиличдан ўлиши керак бўлганлар қиличдан ўлади+.
12 Миср худоларининг уйларига ўт қўяман+. Шоҳ уларга ўт қўйиб, уларни асир қилиб олиб кетади. Худди чўпон ўз кийимига ўрангандек, у ҳам Миср юртига ўраниб олади ва бу ердан эсон-омон кетади.
13 У Миср юртидаги Байт-Шамашнинг* устунларини* бўлаклаб ташлайди ва Миср худоларининг уйларига ўт қўяди”».