Еремиё 46:1–28

  • Мисрга қарши башорат (1-26)

    • Навуходоносор Мисрни босиб олади (13, 26)

  • Исроилга берилган ваъдалар (27, 28)

46  Яҳова Еремиё пайғамбарга халқлар тўғрисида Ўз сўзини аён қилди+.  Миср+ ва Миср фиръавни Нехонинг+ лашкари ҳақида (Яҳудо шоҳи Йўшиё ўғли Ёҳайиқим+ ҳукмронлигининг тўртинчи йили Бобил шоҳи Навуходоносор Нехони Фурот дарёси бўйида, Кархемишда мағлуб қилган эди):   «Каттаю кичик* қалқонларингизни тайёрлаб,Жангга отланинг.   Эй суворилар, отларингизни эгарлаб, уларга мининглар. Дубулғаларингизни кийиб, жанговар ҳолатни эгалланглар. Найзаларингизни ўткирлаб, совутларингизни кийинглар.   Яҳова демоқда: “Нималарни кўряпман? Улар даҳшатга тушган. Улар чекинишяпти, жангчилари мағлуб бўлган. Саросимага тушиб, орқасига қарамай қочишяпти. Ҳамма ёқда ваҳима.   Чаққонлар қоча олмайдилар, жангчилар қутула олмайдилар. Улар шимолда, Фурот дарёси бўйидаҚоқилиб йиқиладилар”+.   Дарёларнинг жўшқин сувларидай,Нил дарёси каби кўтарилиб келаётган ким экан?   Дарёларнинг жўшқин сувларидай,Нил дарёси каби Миср кўтарилиб келяпти+.У шундай деяпти: “Кўтарилиб, ер юзини қоплайман. Мен шаҳарни ва унинг аҳолисини қириб ташлайман”.   Кўтарилинг, эй отлар! Елиб боринг, эй аравалар! Қалқон тутган Куш ва Фут+,Камон ушлаб, уни букувчи+ Лудим+Жангчилари олға юришсин. 10  Бу кун — Олий Ҳукмдор, Қўшинлар Сарвари Яҳованинг куни. У душманларидан ўч оладиган қасос куни. Қилич тўйгунча ямлаб ютади, чанқоғи босилгунча уларнинг қонини ичади. Чунки Олий Ҳукмдор, Қўшинлар Сарвари Яҳова Фурот дарёси бўйидаги шимолий юртда қурбонлик тайёрлади+. 11  Эй, Мисрнинг бокира қизи,Гиладга бориб бальзам ол+. Дори-дармонингни кўпайтирганинг бекор,Сенга барибир даво йўқ+. 12  Бадном бўлганингни халқлар эшитди+,Фарёдинг юртни тўлдирди. Жангчилар бир-бирига қоқилиб,Иккиси бирга қулади». 13  Бобил шоҳи Навуходоносор Миср юртига ҳужум қилиш учун келиши ҳақида Еремиё пайғамбарга Яҳованинг қуйидаги сўзи аён бўлди+: 14  «Буни Мисрда эълон қил, Мигдолда+ жар сол. Бу ҳақда Нуф* ва Тахпанхасда+ жар сол. Шундай деб айт: “Жанговар ҳолатни эгаллаб, тайёрланинглар.Чунки қилич ён-атрофингиздаги ҳамма нарсани еб битиради. 15  Нега кучли одамларинг йўқ бўлиб қолди? Улар ўз жойида тура олмади,Чунки Яҳова уларни итариб йиқитди. 16  Кўпчилик қоқилиб йиқиляпти. Улар бир-бирига шундай дейишяпти: “Туринглар! Шафқатсиз қиличдан қочиб,Ўз халқимизга, она юртимизга кетайлик”. 17  Ўша ерда улар шундай деб эълон қилишди:“Миср фиръавни арзимас мақтанчоқдир.У имкониятни қўлдан бой берди”+. 18  Қўшинлар Сарвари Яҳова деб аталган Шоҳ, шундай демоқда: “Ҳаётим билан қасам ичиб айтаманки,У* тоғлар орасида турган Товурдай+,Денгиз бўйида турган Кармилдай+ кириб келади. 19  Эй, Мисрда яшовчи қиз,Сургунга кетиш учун тугунингни ҳозирла. Чунки Нуф даҳшатли аҳволга тушади.Унга ўт қўйилади* ва унда ҳеч ким яшамайди+. 20  Миср чиройли ғунажиндай,Аммо шимолдан сўна пашшалар келиб, уни чақишади. 21  Унинг ёлланган аскарлари бўрдоқи бузоқлардай бўлишса ҳам,Уларнинг ҳаммаси орқасига қараб қочади. Улар ўз жойларида тура олишмайди+.Чунки уларнинг фалокат куни,Улардан қасос олинадиган пайт келди”. 22  “У судралиб кетаётган илондай вишиллайди.Дарахтларни чопгани келаётган одамлардай,Кучли душманлар болта ушлаб унинг ортидан келишади. 23  Унинг ўрмони қалиндай туюлса ҳам,— демоқда Яҳова — улар уни чопиб ташлашади. Чунки улар чигирткалардан ҳам кўп, беҳисоб. 24  Миср қизи уятга қолади, У шимол одамлари қўлига берилади”+. 25  Исроил Худоси, Қўшинлар Сарвари Яҳова шундай демоқда: “Мен Нўдаги+ Омонни+, фиръавнни, Мисрни, унинг худоларию+ шоҳларини, ҳа, фиръавн ва унга умид боғлаган+ ҳаммани жавобгарликка тортаман”. 26  “Уларни жонларини олиш пайида юрганлар қўлига, Бобил шоҳи Навуходоносор ва унинг хизматкорлари қўлига бераман+. Аммо кейинчалик Мисрда яна аввалгидай одамлар яшайди”,— демоқда Яҳова+. 27  “Сен эса қўрқма, эй хизматчим Ёқуб,Ваҳимага тушма, эй Исроил+. Мен сени узоқ жойдан,Авлодингни асирликда бўлган юртдан қутқараман+. Ёқуб қайтади ва тинч-осойишта яшайди,Уларни ҳеч ким қўрқитмайди+. 28  Шунинг учун қўрқма, эй хизматчим Ёқуб,— демоқда Яҳова,— чунки Мен сен биланман. Сени Ўзим халқлар орасига тарқатиб юборган эдим. Бироқ уларнинг барчасини йўқ қиламан+.Сени эса йўқ қилмайман+. Сенга етарлича тарбия бераман+,Лекин жазосиз қолдирмайман”».

Изоҳлар

Кичик қалқонни одатда камончилар кўтариб юрган.
Ёки «Мемфис».
Яъни Мисрни забт этувчи.
Бошқа вариант «Ташландиқ бўлиб қолади».