Еремиё 47:1–7
-
Филистимликларга қарши башорат (1-7)
47 Фиръавн Ғазони забт этишидан олдин Яҳова Еремиё пайғамбарга филистимликлар ҳақида Ўз сўзини аён қилди+.
2 Яҳова шундай демоқда:
«Ана! Шимолдан сувлар оқиб келяпти.
Улар тошқин сойдай бўлади.
Улар юрт ва ундаги барча нарсани,Шаҳар ва аҳолисини босиб қолади.
Одамлар фарёд қилади,Юртда яшовчи ҳар бир киши йиғлайди.
3 Айғирларининг туёқлари дупур-дупуридан,Жанг араваларининг гумбурлашидан,Ғилдиракларининг шовқинидан,Оталарнинг қўллари бўшашиб,Ҳатто ўғилларига ёрдам бериш учун қайрилиб қарашмайди.
4 Чунки ўша куни барча филистимликлар йўқ қилинади+.Тир+ ва Сидоннинг+ омон қолган ҳамма иттифоқчилари қириб ташланади.
Чунки Яҳова филистимликларни,Хафтўр*+ оролининг омон қолганларини йўқ қилади.
5 Ғазо кал* бўлиб қолади.
Ашқалон сукунатга чўкди+.
Эй, уларнинг водийдаги омон қолганлари,Қачонгача баданингизни кесасизлар?+
6 Эвоҳ! Яҳованинг қиличи!+
Қачон тиниб-тинчийсан?
Қайт энди қинингга.
Тинчиб, дамингни ол.
7 Яҳова буйруқ берган бўлса,Қилич қандай тинчисин?
Ашқалон ва денгиз соҳилига ҳужум қилиши учун+,У қилични тайинлаган эди».