Еремиё 48:1–47

  • Мўабга қарши башорат (1-47)

48  Исроил Худоси, Қўшинлар Сарвари Яҳова Мўаб+ ҳақида шундай демоқда: «Навонинг+ ҳолига вой! У вайрон қилинди! Хиратайим+ шарманда бўлиб, босиб олинди. Хавфсиз бошпана* шарманда бўлиб, яксон қилинди+.   Мўабга ҳеч қачон ҳамдлар айтилмайди. Хашбонда+ душманлар уни қулатиш режасини тузиб: “Келинглар, уни халқ сифатида қириб ташлайлик”,— дейишди. Эй Мадмон, сен ҳам жим бўл,Қилич сени таъқиб қиляпти.   Хўронаймдан дод-фарёд+,Вайрон ва йўқ қилинаётганининг товуши эшитиляпти.   Мўаб вайрон қилинди. Унинг кичик болалари йиғламоқда.   Улар йиғлаганча Лухитга кўтарилишмоқда. Хўронаймдан тушаётганда, улар одамларнинг фалокат дастидан йиғлаётганини эшитишмоқда+.   Қочинглар, жонларингизни қутқаринглар! Сизлар саҳродаги қора арчадай бўлиб қоласизлар.   Ўз ишларингга ва бойлигингга таянганинг учун,Сени ҳам босиб олишади. Коҳинлару беклари билан биргаХамўш+ ҳам сургун қилинади.   Вайрон қилувчи ҳар бир шаҳарга кириб келади,Ҳеч бир шаҳар омон қолмайди+. Водий йўқ бўлиб кетади,Яҳова айтганидек, текислик яксон қилинади.   Мўаб учун йўл белгиси қўйинглар,Унинг шаҳарлари харобага айланганда, одамлари қочиб кетади.Унинг шаҳарлари даҳшатли аҳволга тушади.Уларда ҳеч ким яшамайди+. 10  Яҳованинг топшириғини пала-партиш бажарган лаънати бўлсин! Қиличини қон тўкишдан сақлаган лаънати бўлсин! 11  Қуйқаси тагига чўккан шаробдай,Мўабликлар ёшлигидан буён бехавотир яшашган. Улар ҳеч қачон бир идишдан бошқасига қуйилмаган,Ҳеч қачон сургун қилинмаган. Шу сабабли уларнинг таъми ўша-ўша,Ҳиди ҳам ўзгармаган. 12  “Шундай кунлар келяптики,— демоқда Яҳова, — Мен одамларни юбориб, уларни тўнтариб қўяман. Ўша одамлар уларни тўнтариб, идишини бўшатиб қўйишади, катта кўзаларини чилпарчин қилишади. 13  Исроил хонадони ўзининг ишончи бўлган Байтил туфайли шарманда бўлганидай+, мўабликлар ҳам Хамўш дастидан уятга қолишади. 14  “Биз жангга шай турган кучли жангчилармиз”,— дейишга қандай ҳаддингиз сиғди?”+ 15  Қўшинлар Сарвари Яҳова деб аталган Шоҳ+ шундай демоқда:“Мўаб вайрон қилинди,Унинг шаҳарлари ишғол қилинди+, Унинг энг сара йигитлари қирғин қилинди”+. 16  Тез орада мўабликларнинг бошига кулфат тушади,Уларнинг ҳалокати яқинлашиб келмоқда+. 17  Уларнинг исмини билганлар,Уларнинг атрофидаги барча уларга ачиниб, Шундай дейишади: “Эвоҳ, қудратли таёқ, чиройли ҳасса синди-я!” 18  Шарафли ўрнингни бўшат,Чанқаб* ўтиравер, эй, Дибонда+ яшовчи қиз,Зеро, Мўабнинг вайрон қилувчиси сенга қарши чиқди,У қўрғонларингни қулатади+. 19  Эй Ароерда+ яшовчи, йўл ёқасида туриб кузат, Қочаётган эркагу аёлдан: “Нима бўлди?” — деб сўра. 20  Мўаб шарманда бўлиб, ваҳимага тушди. Йиғла, фарёд қил. Мўаб йўқ қилинганини Арнонда+ эълон қил. 21  Текисликка, Хўлун, Яхаз+ ва Мифатга+ ҳукм чиқарилди+. 22  Дибон+, Наво+, Байт-Диблатайимга, 23  Хиратайим+, Байт-Гамул, Байт-Миёнга+, 24  Харийўт+, Бозрахга ҳамда Мўаб юртининг яқин ва олисдаги барча шаҳарларига ҳукм чиқарилди. 25  Яҳова демоқда: “Мўабнинг шохи* кесилди.Унинг қўли синдирилди. 26  У Яҳованинг қаршисида мағрурлангани учун+, уни маст қилинглар+. Мўаб ўзининг қусуғида ағанаб ётибди,У масхара бўлди. 27  Сен ҳам Исроилни масхара қилмаганмидинг?!+ У ўғримидикиБошингни чайқаб, унга қарши гапирдинг?! 28  Эй Мўаб аҳолиси, шаҳарларни тарк этиб, қояда яшанг.Инини қоянинг ёриғида қурган каптарлардай бўлинг”». 29  «Мўабнинг такаббурлиги ҳақида эшитдик (у жуда димоғдор),Унинг манманлиги, мағрурлиги, димоғдорлиги ҳамда юраги кеккайгани ҳақида эшитдик»+. 30  «Яҳова демоқда: “Мен унинг жаҳли тез эканини биламан.Аммо унинг пуч сўзлари йўққа чиқади. Улар ҳеч нарса қила олмайди. 31  Шу сабабли, Мен Мўаб учун йиғлайман,Бутун Мўаб учун фарёд қиламан,Хир-Харес халқи учун нола қиламан+. 32  Язирга+ қараганда,Сен учун кўпроқ йиғлайман, эй Сивмо+ токи. Сенинг гуллаган новдаларинг денгиздан ошиб ўтди. Улар денгизгача, Язиргача етиб борди. Ёзги меванг ҳамда узум ҳосилинггаВайрон қилувчи ташланди+. 33  Энди шодлик ва хурсандчилик овози боғдан,Мўаб юртидан эшитилмайди+. Узумсиққичдан шароб оқмайдиган қилдим. Ҳеч ким хурсандчилик ҳайқириқлари билан узум эзмайди. Одамлар ҳайқирар, аммо хурсандчиликдан эмас”»+. 34  «“Хашбондан+ то Элалейгача+ нола қилишмоқда. Уларнинг овози Яхазгача+,Зўвардан Хўронаймгача+, Эглат-Шалишиёгача эшитилмоқда. Ҳатто Нимрим сувлари қуриб қолади+. 35  Шундай қиламанки,— демоқда Яҳова,— Мўаб юртида тепаликда назрлар қиладиганлар,Ўз худосига қурбонликлар келтирадиганлар бўлмайди. 36  Шу сабабдан Мўаб учун қалбим най* каби нола қилади+,Хир-Харесдаги одамлар учун юрагим най каби нола қилади. Чунки у орттирган бойлик йўқ бўлиб кетади. 37  Ҳар бирининг боши кал+,Ҳар бирининг соқоли қирилган. Ҳамманинг қўли кесилган+,Улар белларига жул ўрашган”»+. 38  «Яҳова демоқда: “Мўабнинг томларида,Унинг барча майдонларидаФақат йиғи-сиғи эшитилмоқда. Чунки яроқсиз кўзадайМен Мўабни синдирдим. 39  У қўрқувдан титраяпти! Йиғлаяпти! Мўаб шармандаларча орқага чекинди! Мўабни масхара қилишди,Ён-атрофдагилар унга қараб ваҳимага тушишди”». 40  «Яҳова демоқда: “Ўлжасига ташланаётган бургутдай+,Душман Мўаб узра қанотларини ёзади+. 41  Шаҳарлар босиб олинади,Унинг қалъалари ишғол қилинади. Ўша куни мўаблик жангчиларниТуғаётган аёлдай дард тутади”». 42  «“Мўаб йўқ қилинади, энди у халқ бўлмайди+.Чунки у Яҳованинг қаршисида мағрурланди+. 43  Эй Мўабда яшовчи,Сени қўрқув, чоҳ ва тузоқ кутиб турибди”,— демоқда Яҳова. 44  “Қўрқувдан қочган ҳар қандай киши чоҳга тушиб кетади,Чоҳдан чиққан ҳар қандай одам тузоққа тушади”. Яҳова демоқда: “Зеро, Мен Мўабга жазо йилини келтираман. 45  Қочаётганлар ҳолдан тойиб Хашбоннинг соясида тўхтайди. Чунки Хашбондан олов,Сихўн шаҳридан аланга чиқиб+, Мўабнинг пешонасини,Жанговар ўғилларининг бош суягини ютади”+. 46  “Ҳолингга вой, эй Мўаб! Хамўш+ халқи йўқ бўлиб кетди. Ўғилларинг асирликка тушди,Қизларинг сургун қилинди+. 47  Аммо охирги кунларда Мўабнинг асирликда бўлганларини қайта йиғаман,— демоқда Яҳова. — Шу билан Мўаб ҳақидаги ҳукм хабари ўз ниҳоясига етди”»+.

Изоҳлар

Ёки «Хавфсиз тепалик».
Бошқа вариант «Қақроқ ерда».
Сўзма-сўз «кучи».
Яъни дафн маросимида мотам куйини чалиш учун фойдаланилган най.