Еремиё 5:1–31

  • Халқ Яҳованинг таълим-тарбиясини рад этади (1-13)

  • Халқ бутунлай йўқ бўлиб кетмайди (14-19)

  • Яҳова халқни жавобгарликка тортади (20-31)

5  Қуддуснинг кўчаларини айланиб чиқинглар. Атрофингизга қараб эътибор беринглар. Майдонларида излаб кўринглар,Адолатли ишлар қиладиган+,Содиқ қолишга интиладиган одам бормикан?Топилса Мен шаҳарни кечираман.   Ҳатто улар: «Барҳаёт Яҳова ҳаққи!» — дейишса ҳам, Қасамлари ёлғон бўлар эди+.   Эй Яҳова, Сен садоқатли инсонларни изламайсанми?+ Сен халқингни жазоладинг, аммо бу уларга таъсир қилмади. Уларни деярли йўқ қилиб юбординг, лекин берган тарбиянгни рад этдилар+. Бетларини тошдан ҳам қаттиқ қилдилар+,Сенга қайтишдан бош тортдилар+.   Мен ўзимга шундай дедим: «Булар камбағал ва ўқимаган одамлар бўлса керак. Улар ўз Худосининг қонунини,Яҳованинг йўлини билмагани учун нодонларча йўл тутишяпти.   Бориб обрўли кишилар билан гаплашаман,Улар ўз Худосининг қонунини,Яҳованинг йўлини билишлари керак+. Аммо улар ҳам бўйинтуруқни синдириб,Арқонларини узиб ташлашган экан».   Шунинг учун ўрмондан чиққан шер уларга ташланмоқда,Даштдаги бўри уларни ғажиб таламоқда,Қоплон шаҳарлари олдида пойлаб ётибди. Шаҳардан чиққанларни тилка-пора қилмоқда. Чунки уларнинг гуноҳи кўп,Хиёнатларининг саноғига етиб бўлмайди+.   Бу учун сени қандай кечираман? Ўғилларинг Мени тарк этишди,Худо бўлмаган нарсалар билан қасам ичишади+. Улар нимага муҳтож бўлса, барини Мен бердим,Улар эса зино қилаверишди,Тўда бўлиб фоҳишанинг уйига боришди.   Улар ҳирси қўзғаган айғир отлар каби, Ҳар бири бировнинг хотинига кишнаб туради+.   «Бу ишлари учун уларни жавобгарликка тортишим керак эмасми?! — демоқда Яҳова. — Бундай халқдан ўч олишим керак эмасми?!»+ 10  «Унинг узумзорларига қарши чиқиб, уларни пайҳон қилинглар,Аммо бутунлай йўқ қилманглар+. Новдаларини узиб ташланглар,Чунки улар Яҳовага тегишли эмас. 11  Ахир Исроил билан Яҳудо хонадонлариМенга хиёнат қилишга муккасидан кетишган»,— демоқда Яҳова+. 12  «Улар Яҳовани рад этиб шундай дейишмоқда:“Худо бизга ҳеч нарса қилмайди*+. Бошимизга фалокат тушмайди.Уруш ва очарчиликни кўрмаймиз”+. 13  Пайғамбарлар қуруқ гапларни гапиришяпти,Уларда Худонинг сўзи йўқ. Пуч сўзлари каби ўзлари ҳам йўқ бўлсин!» 14  Шу сабабдан Қўшинлар Сарвари — Яҳова демоқда: «Бу одамлар шундай гапларни айтаётгани учун,Мен сўзларимни оғзингда олов+,Бу халқни эса ўтин қиламан.Олов уларни куйдириб кул қилади»+. 15  «Эй Исроил хонадони, Мен олисдан бир халқни олдингизга келтиряпман+,— демоқда Яҳова. — Бу кўҳна бир халқ, Улар қадимий халқ.Бу халқнинг тилини сен билмайсан,Гапларини тушунмайсан+. 16  Уларнинг ўқдони очиқ қабрдай.Уларнинг ҳаммаси жангчилардир. 17  Улар ҳосилинг ва нонингни ейишади+. Ўғил-қизларингни қатл этишади. Қўй-эчкиларинг ва қорамолларингни, Токларинг ва анжир дарахтларингни ямламай ютишади. Суянган мустаҳкам шаҳарларингни ўз қуроллари билан бузиб ташлашади». 18  «Бироқ шундай кунларда ҳам,— демоқда Яҳова,— Мен сизларни бутунлай йўқ қилиб юбормайман+. 19  Улар сендан: “Нега Худойимиз Яҳова буларнинг барини бошимизга солди?” — деб сўрашса, уларга шундай деб жавоб бер: “Сизлар Мени тарк этиб, ўз юртингизда бегона худога хизмат қилганингиз учун, энди ўзга юртда ёт элларга хизмат қиласизлар”»+. 20  Ёқуб хонадонига шундай деб айт,Яҳудода қуйидагини эълон қил: 21  «Эй, нодон ва ақлсиз халқ+, тингланг: Кўзингиз бор-у, лекин кўрмаяпсиз+.Қулоғингиз бор-у, бироқ эшитмаяпсиз+. 22  Яҳова шундай демоқда: “Мени ҳурмат қилмайсизларми?!Менинг олдимда титрашингиз керак эмасми?! Қумни денгизга чегара қилиб қўйган Менман.Бу доимий қоида бўлиб, денгиз уни бузмайди. Тўлқинлари чегарага келиб урилса ҳам, ундан устун келолмайди,Ўкирса ҳам, чегарадан ошиб ўтолмайди+. 23  Аммо бу халқнинг юраги ўжар ва исёнкор.Улар Менинг йўлимдан озиб, ўз йўлларидан кетишди+. 24  Улар дилида: “Мавсумида бизга ёмғирни берадиган,Кузги ва баҳорги ёмғирни ёғдирадиган,Ўрим-йиғим мавсуми* бўлишини бизга кафолатлайдиган+Тангримиз Яҳовадан қўрқайлик”,— дейишмайди. 25  Хатоларингиз сизларни бу нарсалардан маҳрум қилди.Гуноҳларингиз сизларни бу неъматлардан бебаҳра қолдирди+. 26  Чунки халқим орасида ёвуз кишилар бор. Улар қуш тутувчилардай писиб ётишади. Ўлим тузоғини қўйиб, Одам овлашади. 27  Қушларга тўла қафасдай,Уларнинг уйлари ҳам алдов йўли билан топилган нарсаларга тўладир+. Шу туфайли улар кучайиб, бойиб кетишган. 28  Улар семириб кетган, териси ялтирайди.Ёвузликлари ошиб-тошиб ётибди. Улар ўз фойдасини кўзлабЕтимнинг ҳуқуқини ҳимоя қилишмайди+,Камбағаллар учун адолат ўрнатишмайди”»+. 29  «Бу ишлари учун уларни жавобгарликка тортишим керак эмасми?! — демоқда Яҳова. — Бундай халқдан ўч олишим керак эмасми?! 30  Юртда даҳшатли ва қўрқинчли ишлар содир бўлмоқда: 31  Пайғамбарлар ёлғондан башорат қилмоқда+,Руҳонийлар ўз истакларига биноан бошқармоқда. Халқимга эса бу ёқяпти+. Бироқ охири келганда нима қиласизлар?»

Изоҳлар

Бошқа вариант «У мавжуд эмас».
Сўзма-сўз «ҳафталари».