Еремиё 52:1–34

  • Зидқиё Бобилга қарши исён кўтаради (1-3)

  • Навуходоносор Қуддусни қамал қилади (4-11)

  • Шаҳар ва маъбад вайрон қилинади (12-23)

  • Халқ Бобилга сургун қилинади (24-30)

  • Ёҳайихин қамоқдан озод қилинади (31-34)

52  Зидқиё+ 21 ёшида шоҳ бўлди ва Қуддусда 11 йил ҳукмронлик қилди. Онасининг исми Хамутал+ бўлиб, либналик Еремиёнинг қизи эди.  У Ёҳайиқим сингари Яҳованинг назарида ёмон ишлар қилиб яшади+.  Яҳова қаттиқ ғазаблангани боис, Қуддус билан Яҳудонинг бошига бундай кулфатлар тушди. Охир-оқибат Худо уларни назаридан узоқлаштирди+. Зидқиё Бобил шоҳига қарши исён кўтарди+.  Шоҳ Зидқиё ҳукмронлигининг тўққизинчи йили, ўнинчи ойнинг ўнинчи куни Бобил шоҳи Навуходоносор бутун лашкари билан Қуддусга бостириб келди. Улар шаҳарга қарши қароргоҳ қуриб, атрофига қамал девори барпо этишди+.  Шаҳар Зидқиё бошқарувининг 11- йилига қадар қамалда қолди.  Тўртинчи ойнинг тўққизинчи куни+ шаҳарда очлик авжига чиқиб, юртда одамларга ейдиган нарса қолмади+.  Охири шаҳар деворининг бир жойини бузишди. Шаҳарни халдейлар қуршаб турганига қарамай, аскарларнинг бари кечаси шоҳ боғи ёнидаги иккита девор орасига ўрнатилган дарвоза орқали шаҳардан қочиб кетди. Улар Араба томонга қараб кетишди+.  Аммо халдейлар қўшини шоҳни таъқиб қилиб, Ерихо даштларида Зидқиёга етиб олди+. Шоҳнинг аскарлари бўлса уни ташлаб, тумтарақай бўлишди.  Халдейлар шоҳни ушлаб, Хомат диёридаги Ривлога, Бобил шоҳи ёнига олиб боришди ва у Зидқиёга ўша ерда ҳукм чиқарди. 10  Бобил шоҳи Ривлода Зидқиёнинг кўз олдида ўғилларини ҳамда Яҳудонинг барча бекларини сўйиб ўлдирди. 11  Сўнг Бобил шоҳи Зидқиёнинг кўзларини ўйиб олди-да+, унга мис кишанлар солиб Бобилга олиб кетди. У Зидқиёни умрининг охиригача қамоқда қолдирди. 12  Бешинчи ойнинг ўнинчи куни, яъни Бобил шоҳи Навуходоносор ҳукмронлигининг 19- йили, соқчилар бошлиғи — Бобил шоҳининг хизматчиси Набизарадон Қуддусга келди+. 13  У Яҳованинг уйига+, шоҳ саройига, Қуддусдаги ҳамма уйларга, шунингдек, барча катта уйларга ўт қўйди. 14  Соқчилар бошлиғи билан келган халдейларнинг бутун лашкари Қуддус атрофидаги деворларни қулатди+. 15  Соқчилар бошлиғи Набизарадон айрим камбағал кишиларни ҳамда шаҳарда қолган одамларни асир қилиб олиб кетди. Шунингдек, у Бобил шоҳи томонга ўтган қочоқларни ва қолган ҳунармандларни ҳам олиб кетди+. 16  Аммо соқчилар бошлиғи Набизарадон узумчилик ва мажбурий ишчилар сифатида деҳқончилик билан шуғулланишлари учун юртдаги айрим қашшоқ кишиларни қолдириб кетди+. 17  Халдейлар Яҳованинг уйидаги мис устунларни+, Яҳованинг уйидаги араваларни+ ва мис қуйма ҳовузни+ парчалаб, ҳамма мисни Бобилга олиб кетишди+. 18  Шунингдек, улар маъбаддаги хизматда ишлатиладиган кул солгичлар, кураклар, пилик ўчиргичлар, косалар+, пиёлалар+ ва барча мис анжомларни олиб кетишди. 19  Соқчилар бошлиғи тосларни+, оловкуракларни*, косаларни, кул солинадиган идишларни, чироқпояларни+, пиёлаларни ва соф олтин билан тоза кумушдан ясалган косаларни олди+. 20  Шоҳ Сулаймон Яҳованинг уйи учун ясаттирган иккита устун, қуйма ҳовуз, унинг остидаги мисдан ясалган 12 та буқага+ ва араваларга — бу нарсаларнинг ҳаммасига беҳад кўп мис сарфлаган эди. 21  Устунларга келсак, ҳар бирининг баландлиги 18 тирсак* бўлиб, ҳар бирини ўлчов ипи билан ўлчаганда айланасига 12 тирсак чиқарди+. Унинг қалинлиги тўрт бармоқ энида* бўлиб, ичи бўш эди. 22  Тепасидаги устун қош мисдан ясалган бўлиб, баландлиги беш тирсак эди+. Устун қошнинг тўр билан безатилган қисми ва унинг атрофидаги анорлар мисдан қилинган эди. Иккала устун ҳам, анорлар ҳам бир хил эди. 23  Ёнларида 96 та анор бор эди. Ҳаммаси бўлиб тўр атрофида 100 та анор бор эди+. 24  Бундан ташқари, соқчилар бошлиғи бош руҳоний Сараёни+, ундан кейинги руҳоний Зафаниёни+ ва учта дарвозабонни олиб кетди+. 25  Шу билан бирга у шаҳардан аскарлар устидан тайинланган битта сарой амалдорини, шоҳнинг еттита маслаҳатчисини, юрт аҳолисини қўшин сафига киритадиган лашкарбошининг котибини ва шаҳардаги 60 та оддий одамни олиб кетди. 26  Соқчилар бошлиғи Набизарадон уларни олиб, Ривлога, Бобил шоҳи олдига борди. 27  Бобил шоҳи уларни Хомат юртидаги Ривлода ўлдирди+. Шу тариқа, Яҳудо халқи ўз юртидан кўчирилди+. 28  Навуходоносор сургун қилган одамлар сони қуйидагича: ҳукмронлигининг еттинчи йили 3 023 нафар яҳудий+. 29  Навуходоносор ҳукмронлигининг 18- йили+ 832 нафар киши Қуддусдан олиб кетилди. 30  Навуходоносор ҳукмронлигининг 23- йили соқчилар бошлиғи Набизарадон яҳудийлардан 745 нафар кишини сургун қилди+. Ҳаммаси бўлиб 4 600 киши сургун қилинди. 31  Яҳудо шоҳи Ёҳайихин+ сургун қилинганининг 37- йили 12- ойнинг 25- куни Бобил устидан Эвилмарудах шоҳ бўлди. Ўша йили у Яҳудо шоҳи Ёҳайихинни озод қилиб, зиндондан чиқарди+. 32  У Ёҳайихин билан яхши гаплашиб, унинг мартабасини Бобилдаги бошқа шоҳларникидан ҳам юқори қўйди. 33  Ёҳайихин зиндонда кийган кийимларини ечди ва умрининг охиригача шоҳ дастурхонидан таом ейдиган бўлди. 34  Бобил шоҳи Ёҳайихинни умр бўйи, оламдан ўтмагунича кундалик озиқ-овқат билан таъминлаб турди.

Изоҳлар

Бир тирсак=44,5 см. Илованинг Б14 мавзусига қ.
Бир бармоқ эни=1,85 см. Илованинг Б14 мавзусига қ.