Еремиё 6:1–30

  • Қуддуснинг қамал қилиниши яқин (1-9)

  • Яҳова Қуддусга ғазабланади (10-21)

    • «Тинчлик! Тинчлик!» — дейишади (14)

  • Шимолдан шиддатли ҳужум (22-26)

  • Еремиё металлни эритиб тозаловчи бўлади (27-30)

6  Эй Бенямин ўғиллари, Қуддусдан чиқиб бошқа жойдан паноҳ топинглар. Тахувада+ бурғу чалинглар+,Байт-Хакеремда олов ёқиб белги кўрсатинглар! Чунки шимолдан фалокат, буюк мусибат яқинлашиб келмоқда+.  2  Сион қизи гўзал ва назокатли аёлга ўхшайди+.  3  Чўпонлар ва уларнинг подалари яқинлашмоқда. Улар унинг атрофида чодирларини тикишади+,Ҳар бири сурувини ўз ҳудудида боқади+.  4  «Қуддусга қарши жангга ҳозирланинг! Қўзғалинг, куппа-кундузи унга қарши ҳужум қилайлик!» «Ҳолимизга вой, чунки кун ботяпти,Оқшом соялари яқинлашиб келяпти!»  5  «Қўзғалинг, тунда унга ҳужум қилайлик,Унинг мустаҳкам минораларини вайрон қилайлик»+.  6  Қўшинлар Сарвари Яҳова демоқда: «Дарахтларини чопиб, Қуддусга қарши қиялатиб тупроқ уйинг+. Бу шаҳар жавобгарликка тортилиши лозим.Шаҳар зулм билан тўлиб-тошган+.  7  Сардоба совуқ сув манбаи бўлгани каби,Бу шаҳар ҳам ёвузлик манбаи бўлиб қолмоқда. Унда зўравонлик ва ҳалокат товушлари эшитилмоқда+.Кўз ўнгимда фақат касаллик ва ўлат.  8  Эй Қуддус, огоҳ бўл. Акс ҳолда жирканиб сендан юз ўгираман+.Сени ташландиқ ҳолатга келтираман, юртда аҳоли яшамайди»+.  9  Қўшинлар Сарвари Яҳова демоқда: «Токда қолиб кетган узум бошларини теришганидек, Исроилнинг омон қолганларини ҳам битта қолдирмай йиғиб олишади. Токлардан узум бошларини йиққан одамдай яна бир бор қўлингни узат». 10  «Мен кимга гапирай, кимни огоҳлантирай? Эшитадиган борми ўзи? Қара, уларнинг қулоғи ёпиқ-ку*! Улар тинглай олишмайди+. Қара, улар Яҳованинг сўзидан ҳазар қилишяпти-ку!+Сўзини хуш кўришмаяпти. 11  Шу сабабли ичим Яҳованинг ғазабига тўлиб кетди,Уни тийишдан чарчадим»+. «Ғазабни кўчадаги болалар,Бирга йиғилиб турган йигитлар устига соч+. Уларнинг ҳаммаси — эркак киши хотини билан,Қария умри охирлаб қолган киши билан бирга асирга олинади+. 12  Далалари ва хотинлари билан биргаУларнинг уйлари бошқаларга берилади+. Чунки Мен қўлимни юрт аҳолисига қарши узатаман»,— демоқда Яҳова. 13  «Кичигидан тортиб каттасигача — ҳар бири ҳаром йўл билан фойда кўришга интилади+.Пайғамбардан тортиб руҳонийгача — ҳар бири товламачилик қилади+. 14  Улар халқимнинг ярасини юзаки даволамоқчи бўлиб:“Тинчлик! Тинчлик!” — дейишади. Аслида эса тинчлик йўқ+. 15  Улар жирканч ишларидан уялишяптими? Улар умуман уялишмайди! Улар ҳатто уят нималигини билишмайди!+ Шунинг учун улар ҳалок бўлганлар қатори ҳалок бўлишади. Уларни жазолаганимда, қоқилиб кетишади»,— демоқда Яҳова. 16  Яҳова шундай демоқда: «Чорраҳаларда туриб қаранглар. Қадимги йўллар ҳақида сўранглар,Яхши йўл қаердалигини сўранглар ва ундан юриб+,Ором топинглар». Аммо улар: «Биз бу йўлдан юрмаймиз»+,— дейишади. 17  Мен қўриқчи тайинладим+.У: «Бурғу овозига қулоқ солинг!»+ — деб айтди. Бироқ улар: «Йўқ, қулоқ солмаймиз»+,— дейишди. 18  «Шунинг учун, эй халқлар, тингланг! Эй жамоа, билиб олингУлар билан нима бўлишини. 19  Тингла, эй замин! Мен бу халқ бошига кулфат келтираман+.Улар ёмон ниятларининг мевасини тотишади.Чунки улар Менинг сўзларимга қулоқ солишмади.Улар Менинг қонунимни рад этишди». 20  «Шавадан хушбўй смола*,Олис юртдан муаттар ҳидли қамиш олиб келдинг. Уларнинг Менга нима кераги бор? Бутунлай куйдириладиган қурбонликларингизни қабул қилмайман,Қурбонликларингизни хуш кўрмайман»+. 21  Яҳова шундай демоқда: «Мана, Мен бу халқ олдига қоқинтирадиган тошлар қўяман.Улар бу тошларга қоқилиб кетишади.Оталар ўғиллари биланҲар ким ўз дўсти билан бирга қоқилиб кетади.Уларнинг ҳаммаси йўқ бўлиб кетади»+. 22  Яҳова шундай демоқда: «Мана, шимолдаги юртдан бир халқ келяпти,Ернинг энг олис ерларидан буюк бир миллат қўзғалади+. 23  Улар камон ва найза ушлаган. Улар ёвуз ва шафқатсиз. Уларнинг овози денгизнинг ўкиришига ўхшайди.Улар от миниб келишади+. Эй Сион қизи, улар сенга қарши жангчилардай саф тортишади». 24  Биз бу ҳақда хабар топдик. Қўлларимиз бўшашиб кетди+.Бизни дард тутди.Туғаётган аёлдай азоб чекяпмиз+. 25  Далага чиқманглар,Йўлда юрманглар,Чунки душманнинг қиличи бор,Ҳамма ёқда ваҳима. 26  Эй халқимнинг қизи,Жулга ўраниб+, кулга белан. Ягона ўғли учун аза тутаётгандек, аччиқ-аччиқ йиғла+.Чунки вайрон қилувчи ногаҳон олдимизга келади+. 27  «Мен сени* халқим ичида металлни эритиб тозаловчи қилдим.Сен уларни яхшилаб синовдан ўтказасан.Сен уларга эътибор бериб, йўлини текширишинг керак. 28  Уларнинг бари ниҳоятда ўжар одамлар+.Юрган йўлида туҳмат қилади+. Улар мис ва темир кабидир.Уларнинг ҳаммаси бузилган. 29  Темирчи металлни тозалашга уринди. Ҳатто босқонлари* куйиб кетди. Аммо қилган меҳнати беҳуда бўлди+. Оловдан фақат қўрғошин чиқди.Халқни ёмон одамлардан тозалаб бўлмади+. 30  Халқ уларни “рад этилган кумуш” деб атайди.Чунки уларни Яҳова рад этди»+.

Изоҳлар

Сўзма-сўз «суннат қилинмаган».
Яъни Еремиё.
Темирчилик печидаги ҳароратни кўтариш учун хизмат қиладиган ҳаво ҳайдовчи асбоб.