Еремиё 8:1–22

  • Халқ кўпчилик юрган йўлни танлайди (1-7)

  • Яҳованинг сўзи бўлмаса донолик ҳам бўлмайди (8-17)

  • Еремиё Яҳудонинг ярасини кўриб эзилади (18-22)

    • «Гиладда бальзам қолмадими?» (22)

8  Яҳова шундай демоқда: «Яҳудо шоҳлари, беклари, руҳонийлари, пайғамбарлари ҳамда Қуддус аҳолисининг суяклари қабрларидан чиқарилиб,  улар меҳр қўйган, хизмат қилган, эргашган, йўл-йўриқ излаб сажда қилган қуёш, ой ва самодаги барча юлдузлар олдида сочиб юборилади+. Улар на йиғиб олинади, на кўмилади. Улар гўнгдай ер устида ётаверади»+.  «Бу ёвуз халқнинг омон қолганлари Мен уларни тарқатиб юборган барча жойларда ҳаётни эмас, ўлимни танлашади»,— демоқда Қўшинлар Сарвари Яҳова.  «Сен уларга шундай деб айт: “Яҳова демоқда: “Улар йиқилса қайтиб турмайдими? Агар биттаси қайтса, бошқалари ҳам қайтиб келмайдими?   Нега Қуддус аҳли — бу халқ Менга садоқатсизлик қилиб келяпти? Улар ёлғонга қаттиқ ёпишиб олган.Улар қайтиб келишни хоҳламайди+.   Мен уларни диққат билан тингладим, аммо уларнинг айтган гаплари тўғри эмасди. Бирортаси қилган ёвузлигидан тавба қилмади ёки: “Нима қилиб қўйдим?” — демади+. Уларнинг ҳар бири жангга ошиқаётган отдай кўпчилик тутган йўлдан қайтмаяпти.   Ҳатто лайлак қачон бошқа жойга учиб кетиш кераклигини билади.Ғуррак, жарқалдирғоч ва қораялоқ* кўчиш вақтига амал қилади. Халқим эса Мен, Яҳова, уларни ҳукм қилмоқчи эканимни англамаяпти”+.   “Яна қандай қилиб: “Биз дономиз, бизда Яҳованинг қонуни бор”,— деб айтасизлар? Аслида котибларнинг* қалами*+ фақат ёлғонни ёзиш учун ишлатиляпти.   Донишманд шарманда бўлди+. Улар даҳшатга тушиб, тузоққа илинади. Улар Яҳованинг сўзларини рад этишди.Уларда донолик нима қилсин. 10  Шу сабабли уларнинг хотинларини бошқаларга бераман.Далаларига бошқалар эгалик қилади+.Чунки кичигидан тортиб каттасигача — ҳар бири ҳаром йўл билан фойда кўришга интилади+.Пайғамбардан тортиб руҳонийгача — ҳар бири товламачилик қилади+. 11  Улар халқим қизининг ярасини юзаки даволамоқчи бўлиб:“Тинчлик! Тинчлик!” — дейишади. Аслида эса тинчлик йўқ+. 12  Улар жирканч ишларидан уялишяптими? Улар умуман уялишмайди! Улар ҳатто уят нималигини билишмайди!+ Шунинг учун улар ҳалок бўлганлар қатори ҳалок бўлишади. Уларни жазолаганимда, қоқилиб кетишади”+,— демоқда Яҳова. 13  “Мен уларни йиғиб олганимдан кейин, йўқ қиламан, — демоқда Яҳова. — Токда битта ҳам узум боши, анжир дарахтида бирорта ҳам анжир қолмайди, барглари қуриб кетади. Уларга нимаики берган бўлсам, бари тортиб олинади”». 14  «Бу ерда нима қилиб ўтирибмиз? Келинг, бирга йиғилиб мустаҳкам шаҳарларга кирайлик+, ўша ерда ўлайлик. Чунки Тангримиз Яҳова бизни йўқ қилмоқчи.Яҳовага қарши гуноҳ қилганимиз учун,У бизга ичгани заҳарланган сув беряпти+. 15  Тинчлик бўлишига умид қилгандик, аммо яхшилик келмади,Шифо топишга умид қилгандик, бироқ ваҳимага дучор бўлдик!+ 16  Дан томондан душман отларининг пишқириши, Айғирларининг кишнаши эшитилмоқда.Бутун юрт ларзага келмоқда. Душманлар келиб, юртни ва ундаги барча нарсани,Шаҳар ва унинг аҳолисини йўқ қилади». 17  «Мен орангизга илонлар юбораман.Заҳарли илонларга афсун таъсир қилмайди.Улар сизларни албатта чақади»,— демоқда Яҳова. 18  Дардим бедаво,Юрак-бағрим эзилиб кетди. 19  Олис юртдан ёрдам сўраб ёлвораётганХалқим қизининг овози эшитилмоқда: «Яҳова Сионда эмасми? Унинг шоҳи у ерда эмасми?» «Нега улар ўйма бутлари,Фойдасиз ва бегона худолари билан кўнглимни ранжитишди?» 20  «Ўрим-йиғим тугади, ёз ҳам ўтди,Лекин биз қутқарилмадик!» 21  Халқим қизининг ярасини кўриб эзилиб кетдим+.Дилим хуфтон. Мени даҳшат қамраб олди. 22  Гиладда бальзам* қолмадими?+ У ерда табиб йўқми?+ Нега ҳалигача халқимнинг қизи шифо топмади?+

Изоҳлар

Бошқа вариант «турна».
Ёки «уламоларнинг».