Еремиё 9:1–26
9 Кошки бошим булоқ,Кўзларим чашма каби бўлса!+
Шунда халқимнинг ҳалок бўлганлари учунТуну кун йиғлар эдим.
2 Кошки сайёҳлар каби саҳрода қўноқ жойим бўлса!
Шунда мен халқимни ташлаб кетган бўлардим,Чунки уларнинг бари зинокор+,Хоинлар тўдасидир.
3 Улар тилларини камон сингари букишмоқда.Юртда садоқат эмас, ёлғон тантана қилмоқда+.
«Улар ёмонлик кетидан ёмонлик қилишмоқда,Улар Мени писанд қилишмайди»+,— демоқда Яҳова.
4 «Ҳар бирингиз яқинингиздан эҳтиёт бўлинг,Ҳатто ака-укангизга ишонманг.
Чунки ҳамма ака-укаларингиз сотқин+,Барча яқинларингиз эса туҳматчидир+.
5 Ҳар бири биродарини алдайди,Ҳеч бири ҳақиқатни гапирмайди.
Тиллари ёлғон гапиришга ўрганган+.
Улар ёмонлик қилиб ҳолдан тойишган.
6 Сен ёлғончи халқ ичида яшаяпсан.
Улар ёлғон гапиришади ва Мени таниб-билишдан бош тортишади»,— демоқда Яҳова.
7 Шу сабабли Қўшинлар Сарвари Яҳова демоқда:
«Мен уларни эритиб синайман+.Халқимнинг қизи билан бошқа нима ҳам қилардим?
8 Ёлғон гапирадиган тиллари — ажал ўқи.
Яқинига ширин сўзлар айтади-ю,Ичида эса пистирма қўйишни ўйлайди».
9 «Бу ишлари учун уларни жавобгарликка тортишим керак эмасми?! — демоқда Яҳова.
— Бундай халқдан ўч олишим керак эмасми?!+
10 Мен тоғлар учун йиғлаб, марсия айтаман.Даштдаги яйловлар учун мотам қўшиғини куйлайман.Чунки бу ерлар куйиб кетган, у ердан бирорта ҳам одам ўтмаяпти.Чорванинг овози ҳам эшитилмаяпти.
Осмондаги қушлар учиб кетган, даладаги ҳайвонлар қочиб кетган, бирортаси қолмади+.
11 Мен Қуддусни тош уюмига+, чиябўрилар маконига айлантираман+,Яҳудо шаҳарларини ташландиқ аҳволга солиб, кимсасиз қолдираман+.
12 Буни тушунишга кимнинг ақли етар?
Яҳова кимга гапирдики, у хабарни бошқаларга эълон қилса?
Нега бу юрт вайрон бўлиб кетди?
Нега у саҳро каби қовжираб кетди?Ҳатто ундан ҳеч ким ўтмайдиган бўлди».
13 Яҳова жавобан деди: «Чунки улар берган қонунимни рад этиб, унга амал қилишмади, Менинг айтганларимга қулоқ солишмади.
14 Улар ўжарлик билан ўз юракларига эргашдилар+, ота-боболари уларга ўргатганидек, Баалнинг тасвирлари орқасидан юрдилар+.
15 Шу боис Исроил Тангриси, Қўшинлар Сарвари Яҳова демоқда: “Мен бу халққа эрман едираман ва заҳарланган сув ичираман+.
16 Мен уларни ўзлари ҳам, ота-боболари ҳам танимаган халқлар орасига тарқатиб юбораман+. Уларни йўқ қилиб юбормагунимча, орқасидан қилич жўнатавераман”+.
17 Қўшинлар Сарвари Яҳова демоқда:“Ўйлаб иш қилинглар.
Мотам қўшиғини куйлайдиган аёлларни йиғинглар+,Йиғичи аёлларни чақириб келинглар.
18 Улар тезда келиб, биз учун марсия айтишсин,Токи кўзларимиздан ёш оқсин,Киприкларимиздан сув тўкилсин+.
19 Мана, Сиондан марсия эшитилмоқда+:
“Хонавайрон бўлдик!
Қанчалар шарманда бўлдик!
Юртимизни тарк этдик, уйларимизни вайрон қилишди”+.
20 Эй аёллар, Яҳованинг сўзларини тингланглар.
Унинг сўзларига қулоқ солинглар.
Қизларингизга бу марсияни,Бир-бирингизга мотам қўшиғини ўргатинглар+.
21 Ўлим деразаларимиздан ошиб тушди,У мустаҳкам минораларимизга кириб келди.Кўчалардан болаларни,Шаҳар майдонларидан йигитларни олиб кетди”+.
22 Уларга айт: “Яҳова демоқда:
“Ўроқчи ортида қолдирган янги ўрилган ғалла боғламларидай,Жасадлар гўнг каби ер устида ётаверади,
Ҳеч ким уларни йиғиб олмайди”»+.
23 Яҳова демоқда:
«Доно киши донолиги билан мақтанмасин+.Кучли киши қудрати билан мақтанмасин.Бой одам давлати билан мақтанмасин»+.
24 «Аммо мақтанаётган киши
Мен ҳақда кўп нарсани тушунгани ва билгани+,Мен, Яҳова, ер юзида меҳр-садоқат, адолат ва одиллик ила иш тутувчи Худо+ эканим билан мақтансин.Чунки Мен мана шу нарсалардан завқланаман»+,— демоқда Яҳова.
25 «Мана, шундай кунлар келяптики, — демоқда Яҳова — суннат қилинган ва ҳануз суннатсиз юрган барчани жавобгарликка тортаман+.
26 Миср+, Яҳудо+, Эдом+, оммонликлар+, Мўаб+ ва чаккаларидаги сочини қирдириб саҳрода яшовчиларни жавобгарликка тортаман+. Чунки бу барча халқлар суннат қилинмаган, бутун Исроил хонадонининг эса қалби суннат қилинмаган»+.