Забур 1:1–6
1 Ёвузларнинг маслаҳати бўйича йўл тутмайдиган,Гуноҳкорлар йўлидан юрмайдиган+,Мазахчилар+ билан ўтирмайдиган инсон бахтлидир.
2 У Яҳованинг қонунидан завқ олиб+,Қонуни устида туну кун фикр юритади*+.
3 Бундай киши оқар сувлар бўйига экилган,Мевасини ўз мавсумида берадиган,Барглари сўлмайдиган дарахт кабидир.
У барча ишларида муваффақиятга эришади+.
4 Ёвузлар эса бундай эмас,Улар шамол учириб кетадиган сомон кабидир.
5 Шунинг учун ҳукм қилинганда, ёвузлар оқланмайди+.Адолатли инсонлар орасида гуноҳкорлар қолиб кетмайди+.
6 Яҳова адолатли кишиларнинг йўлларини билади+.Бироқ ёвузларнинг тутган йўли ҳалокатга етаклайди+.
Изоҳлар
^ Ёки «паст овозда ўқийди».