Забур 100:1–5

  • Яратувчига шукрона айтиш

    • «Хурсанд бўлиб Яҳовага хизмат қилинг» (2)

    • «Бизни У яратган» (3)

Шукрона саноси. 100  Шодланиб ҳайқирсин, Яҳовани мадҳ этсин бутун ер юзи+.  2  Хурсанд бўлиб Яҳовага хизмат қилинг+. Қувонч ҳайқириқлари билан Унинг ҳузурига келинг.  3  Яҳова Худо эканини билиб олинг+. Бизни У яратган ва биз Унга тегишлимиз*+. Биз Унинг халқи, яйловидаги қўйлармиз+.  4  Миннатдорчилик ила Унинг дарвозаларидан киринг+,Олқишлар ила ҳовлиларига киринг+. Унга шукроналар, исмига мақтовлар айтинг+.  5  Чунки Яҳова яхшидир+, У меҳр-садоқатини абадий, Вафосини авлодлар оша намоён этади+.

Изоҳлар

Бошқа вариант «Бизни У яратган, ўзимиз эмас».