Забур 102:1–28
Руҳи тушганда дардини Яҳова олдида тўкиб солган жабрдийданинг ибодати+.
102 Эй Яҳова, ибодатимни эшит+,Ёрдам сўраб қилган фарёдим Сенга етиб борсин+.
2 Бошимга мусибат тушганда мендан юзингни яширма+.
Эгилиб менга қулоқ тут,Чақирганимда менга тез жавоб бер+.
3 Умрим тутун каби йўқ бўлиб кетяпти,Суякларим ўчоқдаги чўғдай қизариб ётибди+.
4 Иштаҳам йўқлигидан,Юрагим офтобда қовжираган майсадай қуриб қолди+.
5 Оҳ-нола қилавериб+,Этим суякларимга ёпишиб қолди+.
6 Мен саҳродаги бирқозонга,Вайроналардаги бойўғлига ўхшайман.
7 Мен бедор ётаман*,Том устида ёлғиз қолган қушга ўхшайман+.
8 Душманларим кун бўйи мени масхара қилади+.
Устимдан кулаётганлар лаънат айтиш учун исмимни тилга олади.
9 Кулни нон каби еяпман+,Ичимлигимга кўз ёшимни аралаштириб ичяпман+.
10 Қаҳру ғазабингдан шундай кўйга тушдим,Чунки улоқтириб юбориш учун Сен мени юқорига кўтардинг.
11 Ҳаётим йўқолиб бораётган соя кабидир+,Мен майсадек қуриб боряпман+.
12 Сен эса, эй Яҳова, тоабад мавжуд бўласан+,Шон-шуҳратинг* наслдан наслга ўтади+.
13 Сен ўрнингдан қўзғалиб Сионга раҳм-шафқат кўрсатасан+,Зеро, унга марҳамат кўрсатиш вақти келди+,Белгиланган вақт етиб келди+.
14 Хизматкорларинг учун унинг тошлари қимматбаҳодир+.Улар ҳатто тупроғига ҳам бефарқ эмасдир+.
15 Миллатлар Яҳованинг исмидан,Ер юзидаги жамики шоҳлар улуғворлигингдан қўрқади+.
16 Чунки Яҳова Сионни қайта қуради+,Ўз улуғворлигида намоён бўлади+.
17 У муҳтожларнинг илтижосига эътибор беради+,Уларнинг ибодатини рад этмайди+.
18 Бу нарсалар келажак насл учун ёзилган+,Токи пайдо бўладиган халқ Яҳни* мадҳ этсин.
19 Яҳова муқаддас тепаликдан қараб турибди+,У осмону фалакдан ерга назар соляпти,
20 Маҳбуснинг ноласини эшитиш+,Ўлимга маҳкум этилганни озод қилиш учун қараяпти+.
21 Токи Яҳованинг исми Сионда эълон этилсин+,Қуддусда Унга ҳамду сано айтилсин.
22 Халқлар ва шоҳликларБирга йиғилиб, Яҳовага хизмат қилсин+.
23 Эндигина умримнинг ярмини яшаганимда У мени кучдан қолдирди,Кунларимни қисқартирди.
24 Мен шундай дедим: «Эй Худо,Сен авлодлар оша бор бўладиган Худосан+,Умримнинг ярмини қисқартирма.
25 Азалда ернинг пойдеворини қўйгансан,Самолар ҳам қўлларинг маҳсулидир+.
26 Улар йўқ бўлиб кетади, Сен эса қоласан.Уларнинг ҳаммаси кийим каби эскиради.
Уларни либосдай алмаштирасан ва улар барҳам топади.
27 Сен эса ўзгармассан, йилларинг асло битмайди+.
28 Хизматкорларинг фарзандлари хавфсиз умр кечиради,Уларнинг насли олдингда бехатар яшайди»+.
Изоҳлар
^ Бошқа вариант «ҳолдан тойганман».
^ Ёки «Исминг». Сўзма-сўз «Хотиранг».
^ Яҳова деган исмнинг қисқача шакли.