Забур 104:1–35
104 Эй жоним, Яҳовани мадҳ эт+.
Эй Яҳова, менинг Худойим, Сен жуда буюксан+.
Улуғворлигу ҳашаматга буркангансан+.
2 Ёруғлик либосига ўрангансан+,Самоларни чодир каби ёйгансан+.
3 Болохонанг тўсинларини сувлар устига ётқизгансан+,Булутларни арава қилгансан+,Шамол қанотлари устида юрасан+.
4 Фаришталарингни шамол,Хизматчиларингни ютиб юборадиган олов қиласан+.
5 Ерни пойдевор устида қургансан+,У ҳеч қачон, асло тебранмайди+.
6 Чуқур сувларни унга кийим қилиб кийдиргансан+.
Сувлар тоғларни қоплаб турган.
7 Буйруқ берганингда улар орқага чекинган+,Момақалдироғинг гумбурлаганда улар ваҳимага тушиб қочган.
8 Сен уларга белгилаб қўйган жойга оқиб келган.Шунда тоғлар қад ростлаган+, водийлар пасайган.
9 Сўнгра ерни ҳеч қачон сув босмасин дея+,Ўта олмайдиган қилиб унга чегара қўйгансан.
10 Водийларда булоқ кўзларини очгансан,Булоқ сувлари тоғлар орасидан оқиб ўтади.
11 Бу сувлардан барча дашт ҳайвонлари ичади,Ёввойи эшаклар чанқоғини қондиради.
12 Сувлар бўйида ўсган дарахтларда қушлар ин қуради,Сербарг шохлари орасида улар сайрайди.
13 Болохонангдан туриб тоғларни суғорасан+.
Меҳнатинг маҳсули билан заминни тўйдирасан+.
14 Чорва учун ўт-ўлан ўстирасан,Одамлар фойдалансин дея экин ундирасан+,Ердан егулик ўстирасан.
15 Инсон кўнглини чоғ қиладиган шаробни+,Юзини ялтиратадиган мойни,Ўткинчи инсон юрагига қувват берувчи нонни берасан+.
16 Яҳованинг дарахтлари —Ўзи эккан Ливан кедрлари сувга тўйинади.
17 Қушлар бу дарахтларда ин қуради.
Қора арча лайлакнинг+ уйи бўлади.
18 Баланд тоғлар тоғ эчкиларининг маскани+,Қоялар эса қоя дамани* учун паноҳдир+.
19 Вақтларни белгилаш учун ойни яратдинг,Қуёш ҳам қачон ботишни яхши билади+.
20 Қоронғилик туширганингда, тун бўлади+.Шунда ўрмондаги барча ёввойи ҳайвонлар изғиб юради.
21 Ёш шерлар* ўлжа қидириб юради+,Улар Аллоҳдан ризқ сўрайди+.
22 Қуёш чиққанда эсаУлар ўз уясига қайтиб кириб, ётади.
23 Инсон ишлагани чиқиб,Кечгача меҳнат қилади.
24 Нақадар кўпдир Сенинг ишларинг, эй Яҳова!+
Буларнинг барини донолик ила яратгансан+.
Ер ижодларинг билан лиқ тўладир.
25 Денгиз буюк ва бепоёндир,Сон-саноқсиз каттаю кичик жонзотлар билан тўлиб-тошган+.
26 Денгизда кемалар саёҳатга чиқади,Сен яратган тимсоҳ*+ ҳам денгизда ўйнайди.
27 Уларнинг ҳаммаси Сенга кўз тикади,Ўз вақтида уларга ризқини беришингни кутади+.
28 Берган нарсангни улар йиғиб олади+.
Қўлингни очганингда, улар неъматлардан баҳраманд бўлади+.
29 Юзингни яширганингда, улар саросимага тушади.
Улардан ҳаёт учқунини* олиб қўйсанг, улар ўлиб тупроққа қайтади+.
30 Муқаддас руҳингни юборсанг, улар яратилади+,Ер юзига қайта ҳаёт бахш этасан.
31 Яҳованинг улуғворлиги абадий бор бўлади,
Яҳова Ўз ишларидан қувонади+.
32 Ерга боққанингда у титрайди,Тоғларга текканингда улар тутайди+.
33 Умрим бўйи Яҳовани тараннум этаман+,Ҳаёт эканман Тангримга мадҳлар куйлайман+.
34 Илоё ўй-фикрим Уни мамнун этсин*.
Яҳова туфайли мен хурсанд бўламан.
35 Гуноҳкорлар ер юзидан йўқ бўлиб кетади,Ёвузлар энди бошқа бўлмайди+.
Эй жоним, Яҳовани мадҳ эт. Яҳни мадҳ эт!*
Изоҳлар
^ Қояларда яшовчи қуёнсимон ҳайвон.
^ Ёки «ёш ёлдор шерлар».
^ Ёки «руҳини».
^ Бошқа вариант «У ҳақдаги ўй-фикрим ёқимли бўлсин».
^ Ёки «Ҳаллелуя!» «Яҳ» — бу Яҳова деган исмнинг қисқача шакли.