Забур 114:1–8

  • Исроил халқининг Мисрдан чиқиши

    • Денгиз иккига бўлинди (5)

    • Тоғлар қўчқордай сакради (6)

    • Қояни булоққа айлантирди (8)

114  Исроил Мисрдан чиққанда+,Ёқуб хонадони бегона тилда гапирадиган халқ орасидан чиққанда,  2  Яҳудо Тангрининг муқаддас масканига,Исроил Унинг салтанатига айланди+.  3  Денгиз буни кўриб қочди+.Иордан дарёси орқага чекинди+.  4  Тоғлар қўчқордай сакради+,Тепаликлар қўзидай ирғиди.  5  Эй денгиз, нега иккига бўлиндинг?+ Эй Иордан, нега оқмай қолдинг?+  6  Эй тоғлар, нега қўчқордай сакрадингиз?Эй тепаликлар, нега қўзидай ирғидингиз?  7  Эй ер, Раббимиз олдида,Ёқуб Тангрисининг қаршисида титра+.  8  У қояни қамиш ўсган кўлга,Чақмоқтош қояни булоққа айлантирди+.

Изоҳлар