Забур 116:1–19

  • Шукрона қўшиғи

    • Яҳовага қандай қайтараман? (12)

    • «Мен нажот косасини оламан» (13)

    • Яҳовага ичган қасамларимни бажараман (14,18)

    • Садоқатли хизматчилар ўлими қимматбаҳодир (15)

116  Мен Яҳовани яхши кўраман,Боиси, У ёрдам сўраб қилган илтижоимни эшитади*+.  2  У энгашиб менга қулоқ тутади+,То тирик эканман мен Уни чақираман.  3  Ўлим арқонлари мени ўраб олди,Мозор* ўз домига тортди+. Ғам-ғуссага ботиб қолдим+.  4  Шунда мен: «Эй Яҳова, жонимни қутқар»,— дея, Яҳованинг исмини айтиб чақирдим+.  5  Яҳова раҳмдил* ва адолатлидир+,Бизнинг Худойимиз раҳм-шафқатга бойдир!+  6  Яҳова тажрибасизларни қўриқлайди+. Хор-зор бўлганимда, У мени қутқарди.  7  Энди жоним* ором топади,Зеро, Яҳова менга яхшилик қилди.  8  Сен жонимни ўлимдан асраб қолдинг,Мени овутдинг, қоқилиб кетишимга йўл қўймадинг+.  9  Мен ёруғ дунёда*, Яҳованинг кўз олдида юраман. 10  Қаттиқ азоб чекканимга қарамай,Имоним борлиги учун гапирдим+. 11  Ваҳимага тушиб: «Одамларнинг бари ёлғончи»+,— дедим. 12  Яҳованинг менга қилган яхшиликлариниҚандай қайтараман? 13  Мен нажот косасини оламан,Яҳованинг исмини айтиб чақираман. 14  Яҳовага ичган қасамларимниБутун халқи олдида бажараман+. 15  Садоқатли хизматчиларининг ўлимиЯҳованинг назарида қимматбаҳодир+. 16  Эй Яҳова, Сенга ёлвораман,Чунки Сенинг хизматкорингман. Мен чўрингнинг ўғли, Сенинг хизматкорингман. Сен мени кишанлардан озод этдинг+. 17  Сенга шукрона қурбонлигини келтираман+,Мен Яҳованинг исмини айтиб чақираман. 18  Яҳовага ичган қасамларимни бажараман+,Унинг бутун халқи олдида+, 19  Яҳова уйининг ҳовлиларида+,Сенинг марказингда, эй, Қуддус шаҳри! Яҳни мадҳ этинг!*+

Изоҳлар

Бошқа вариант «Мен яхши кўраман, чунки Яҳова эшитади».
Ибр. шеўл, яъни инсониятнинг умумий қабри. Луғатда қ.
Ёки «марҳаматли».
Сўзма-сўз «тириклар диёрида».
Ёки «Ҳаллелуя!» «Яҳ» — бу Яҳова деган исмнинг қисқача шакли.