Забур 120:1–7
Зиёрат қўшиғи*.
120 Қайғу чекканимда Яҳовага ёлвордим+,У менга жавоб берди+.
2 Эй Яҳова, мени ёлғончи оғиздан,Ҳийлакор тилдан халос эт.
3 Эй, бошқаларни алдайдиган тил!+Худо сенга нима қилишини, сени қандай жазолашини биласанми?
4 Сени жангчининг ўткир ўқлари+Бутанинг* чўғлари+ ила жазолайди.
5 Ҳолимга вой, чунки Мешехда+ мусофир бўлиб яшадим!
Кедар+ чодирлари орасида истиқомат қилдим.
6 Тинчликдан нафратланадиганлар биланЖуда узоқ яшадим+.
7 Мен тинчлик тарафдориман,Лекин бу ҳақда гапиришим биланоқ, улар урушга шайланади.