Забур 126:1–6
Зиёрат қўшиғи.
126 Яҳова сургун қилинганларни Сионга қайта йиққанда+,Биз туш кўряпмиз деб ўйладик.
2 Ўшанда юзимиздан кулги,Тилимиздан қувонч ҳайқириқлари аримади+.
Халқлар ўзаро шундай деди:
«Яҳова улар учун буюк ишлар қилди»+.
3 Яҳова биз учун буюк ишлар қилганидан+Биз беҳад бахтиёрмиз.
4 Ёмғир сувлари Нагавдаги сойларни* тўлдирганидай,Эй Яҳова, сургунда бўлганларимизни ортга қайтар.
5 Кўз ёшлар билан уруғ экканларҚувонч билан ҳосил йиғади.
6 Уруғ халтасини кўтариб,Йиғлаганча далага чиқиб кетган киши,Ҳосилини кўтариб+,Шодлик ҳайқириқлари билан қайтади+.
Изоҳлар
^ Ёки «жанубдаги водийларни».