Забур 127:1–5

  • Худосиз барча нарса йўққа чиқади

    • «Уйни Яҳова қурмаса» (1)

    • «Болалар Ундан мукофотдир» (3)

Зиёрат қўшиғи. Сулаймон саноси. 127  Уйни Яҳова қурмаса,Қурувчилар заҳмат чеккани беҳудадир+. Шаҳарни Яҳова ҳимоя қилмаса+,Соқчилар ҳушёр тургани бекордир.  2  Саҳар туриб,Кеч ётганингиз ҳам,Заҳмат чекиб нон топганингиз ҳам беҳудадир,Чунки Худо суюкли бандаларининг ғамини ейди, уйқусини ширин қилади+.  3  Фарзандлар* Яҳовадан меросдир+,Болалар Ундан мукофотдир+.  4  Инсоннинг ёшликда кўрган ўғиллариЖангчининг қўлидаги ўқлар кабидир+.  5  Ўқдонини улар билан тўлдирган кишилар бахтлидир+. Улар уятга қолмайди,Зеро, ўғиллари шаҳар дарвозаси олдида душманлар билан даъволашади.

Изоҳлар

Сўзма-сўз «Ўғиллар».