Забур 13:1–6

  • Яҳовадан нажот кутиш

    • «Эй Яҳова, қачонгача?» (1, 2)

    • Яҳова сахийлик билан мукофотлайди (6)

Ижрочилар раҳбари учун кўрсатма. Довуд саноси. 13  Эй Яҳова, қачонгача мени эсга олмайсан? Абадийми? Қачонгача мендан юзингни яширасан?+  2  Токайгача мен ташвишланиб,Ҳар куни қалбимда қайғу-алам чекиб юраман? Қачонгача душманим устимдан ғалаба қозонади?+  3  Эй Яҳова, Худойим, менга назар ташлаб, жавоб бер. Ўлим уйқусига кетмаслигим учун кўзларимга нур ато этгин,  4  Токи ғанимим: «Мен уни мағлуб қилдим!» — деб айтмасин. Рақибларим қулаганимни кўриб қувонмасин+.  5  Мен эса Сенинг меҳр-садоқатингга таянаман+,Мени қутқарганингда қалбим шод бўлади+.  6  Сахийлик билан мукофот бергани учун, Яҳовага атаб қўшиқ куйлайман+.

Изоҳлар