Забур 130:1–8

  • «Умидсизлик уммонидан Сени чақирдим»

    • «Хатоларимизга диққат қаратадиган бўлсанг» (3)

    • Яҳова чин дилдан кечиради (4)

    • «Яҳовани сабрсизлик билан кутяпман» (6)

Зиёрат қўшиғи. 130  Эй Яҳова, умидсизлик уммонидан Сени чақирдим+.  2  Эй Яҳова, менинг овозимни эшит. Ёрдам сўраб қилган илтижоимга қулоқ тут.  3  Эй Яҳ*, хатоларимизга диққат қаратадиган бўлсанг,Ким ҳам тура оларди, эй Яҳова?!+  4  Одамлар Сени ҳурмат қилиши учун+,Сен уларни чин дилдан кечирасан+.  5  Умидим Яҳовадан, бутун вужудим Унга умид боғлайди,Сўзи амалга ошишига муштоқман.  6  Қоровул тонг отишини кутганидан+,Ҳа, қоровул тонг отишини кутганидан ҳам кўпроқМен Яҳовани сабрсизлик билан кутяпман+.  7  Исроил ҳам Яҳовани кутсин,Чунки Яҳова севгисига содиқдир+.Халқини қутқариш учун буюк қудратга эгадир.  8  У Исроилни барча гуноҳларидан халос этади.

Изоҳлар

Яҳова деган исмнинг қисқача шакли.