Забур 136:1–26
136 Яҳовага шукроналар айтинг, чунки У яхшидир+.Унинг меҳр-садоқати абадий бор бўлади+.
2 Худолар Худосига шукроналар айтинг+,Чунки Унинг меҳр-садоқати мангудир.
3 Эгалар Эгасига шукроналар айтинг,Чунки Унинг меҳр-садоқати мангудир.
4 Ёлғиз У буюк мўъжизалар яратади+,Чунки Унинг меҳр-садоқати мангудир+.
5 Самоларни маҳорат* билан яратди+,Чунки Унинг меҳр-садоқати мангудир.
6 Ерни сувларнинг устига ёйди+,Чунки Унинг меҳр-садоқати мангудир.
7 У улкан ёриткичларни яратди+,Чунки Унинг меҳр-садоқати мангудир.
8 Кундузи ҳукм суриши учун қуёшни яратди+,Чунки Унинг меҳр-садоқати мангудир.
9 Кечаси ҳукм суриши учун ой ва юлдузларни яратди+,Чунки Унинг меҳр-садоқати мангудир.
10 У Мисрдаги тўнғичларни нобуд қилди+,Чунки Унинг меҳр-садоқати мангудир.
11 Исроилни уларнинг орасидан олиб чиқди+,Чунки Унинг меҳр-садоқати мангудир.
12 Уларни кучли билагию қудратли қўли билан олиб чиқди+,Чунки Унинг меҳр-садоқати мангудир.
13 Қизил денгиз сувини иккига бўлди+,Чунки Унинг меҳр-садоқати мангудир.
14 Исроилни денгиз ўртасидан олиб ўтди+,Чунки Унинг меҳр-садоқати мангудир.
15 Фиръавн билан қўшинини Қизил денгизга улоқтирди+,Чунки Унинг меҳр-садоқати мангудир.
16 Халқини саҳро бўйлаб бошлаб борди+,Чунки Унинг меҳр-садоқати мангудир.
17 Буюк шоҳларни мағлуб қилди+,Чунки Унинг меҳр-садоқати мангудир.
18 Қудратли шоҳларни қириб ташлади,Чунки Унинг меҳр-садоқати мангудир.
19 Аморийлар шоҳи Сихўнни+ йўқ қилиб юборди,Чунки Унинг меҳр-садоқати мангудир.
20 Башан шоҳи Ўгни+ нобуд қилди,Чунки Унинг меҳр-садоқати мангудир.
21 Уларнинг юртини Ўз халқига мерос қилиб берди+,Чунки Унинг меҳр-садоқати мангудир.
22 Хизматкори Исроилга мерос қилиб берди,Чунки Унинг меҳр-садоқати мангудир.
23 Камситилганимизда У бизни унутмади+,Чунки Унинг меҳр-садоқати мангудир+.
24 Душманларимиздан бизни қайта-қайта қутқарди+,Чунки Унинг меҳр-садоқати мангудир.
25 Жамики тирик жонга ризқини беради+,Чунки Унинг меҳр-садоқати мангудир.
26 Самолар Тангрисига шукроналар айтинг,Чунки Унинг меҳр-садоқати мангудир.
Изоҳлар
^ Ёки «ақл-идрок».