Забур 137:1–9

  • Бобилдаги дарёлар бўйида

    • Сион ҳақида қўшиқ куйланмайди (3, 4)

    • Бобил вайрон этилади (8)

137  Бобилдаги дарёлар+ бўйида ўтирардик. Сионни эслаганда йиғлардик+.  2  Бобилда ўсган теракларгаАрфаларимизни осиб қўярдик+.  3  Бизни асирга олганлар қўшиқ куйлашимизни сўрарди+.Мазахчилар ўз кўнглини чоғ қилиш учун: «Сион ҳақида қўшиқ куйлаб беринглар»,— деб айтарди.  4  Қандай қилиб бегона юртдаЯҳовага атаб қўшиқ куйлаймиз?  5  Эй Қуддус, агар сени унутсам,Ўнг қўлим бор маҳоратини унутсин*+.  6  Эй Қуддус,Агар сени эсдан чиқарсам,Сени энг катта қувончим деб билмасам,Тилим танглайимга ёпишиб қолсин+.  7  Эй Яҳова, эдомликларнинг айтганларини ёдда тут.Қуддус қулаган куни улар: «Уни вайрон қилинг! Ер билан яксон қилинг!» — деган эди+.  8  Эй, Бобил шаҳри! Яқинда вайрон этиласан+.Бизга нимаики қилган бўлсанг,Ўшани бошингга солган киши бахтлидир+.  9  Болаларингни ушлаб олиб,Шафқатсизларча қояларга уриб ўлдирганлар бахтлидир+.

Изоҳлар

Бошқа вариант «қуриб қолсин».