Забур 140:1–13
Ижрочилар раҳбари учун кўрсатма. Довуд саноси.
140 Эй Яҳова, мени ёвузлардан қутқар,Зўравонлардан ҳимоя қил+.
2 Улар юракларида ёвуз режалар тузиб+,Кун бўйи низо қўзғайди.
3 Уларнинг тиллари илонникидай ўткир+,Гаплари эса илоннинг заҳридайдир+. (Села)
4 Эй Яҳова, ёвузлар қўлидан мени асра+,Мени зўравонлардан ҳимоя қил.Улар оёғимдан чалиб мени йиқитишни ният қилган.
5 Такаббурлар мен учун қопқон яшириб қўйган,Йўл бўйига арқонларни тўр қилиб ёйган+.
Улар менга тузоқлар ўрнатган+. (Села)
6 Мен Яҳовага: «Сен менинг Худойимсан.
Ёрдам сўраб қилган илтижоимни эшит, эй Яҳова!»+ — дейман.
7 Эй, Олий Ҳукмдор Яҳова, менинг қудратли Нажоткорим,Сен жангда бошимни зарбадан ҳимоя қиласан+.
8 Эй Яҳова, ёвузларнинг истагини бажо қилма.
Фитналари амалга ошиб, мағрурланишларига йўл қўйма+. (Села)
9 Атрофимдаги одамларнинг айтган ёмон гаплариЎзларининг бошига тушсин+.
10 Уларнинг устига ёнаётган чўғлар ёғилсин+.
Улар оловга отилсин,Чуқур чоҳларга ташлансин+, асло қайтиб чиқмасин.
11 Туҳматчи ер юзида фаровонлик топмасин+.
Ёмонлик зўравонларни таъқиб этиб, уларни йўқ қилсин.
12 Биламан, Яҳова бечорани ҳимоя қилади,Камбағал учун адолат ўрнатади+.
13 Одил инсонлар исмингга ҳамду сано айтади,Тўғри одамлар ҳузурингда яшайди+.