Забур 141:1–10
Довуд саноси.
141 Эй Яҳова, Сени чақираман+.
Тезда менга ёрдамга кел+.
Сени чақирганимда менга эътибор бер+.
2 Ибодатим олдингда тайёрланган+ тутатқидай+,Кўтарган қўлларим кечки дон назридай бўлсин+.
3 Эй Яҳова, оғзимга посбон қўй,Лабларим эшигига қўриқчи тайинла+.
4 Ёвузларнинг қабиҳлигига қўшилиб қолмаслигим учун,Қалбим ёмонликка мойил бўлишига йўл қўйма+.Илоё, уларнинг тансиқ таомларидан асло емайин.
5 Одил инсон мени урса, бу меҳр-садоқатдан далолатдир+,У менга танбеҳ берса, бу бошимга қуйилган мойдай бўлади+.
Мен буни асло рад этмайман+.
Бошига фалокат тушса ҳам, у учун ибодатни канда қилмайман.
6 Халқ ўз ҳакамларини қоядан улоқтиради,Менинг гапларимга эса қулоқ солади, чунки сўзларим ёқимлидир.
7 Ер шудгор қилиниб, тупроғи сочилганидай,Суякларимиз ҳам қабр* оғзи олдида сочиб ташланди.
8 Мен эса Сенга кўз тикаман, эй, Олий Ҳукмдор Яҳова+.
Сенда паноҳ топганман.
Мени ҳаётдан маҳрум этма.
9 Мени ёмонлик қилувчиларнинг тузоғидан,Улар менга тайёрлаб қўйган қопқондан асра.
10 Ёвузларнинг бари ўзлари қўйган тўрга тушади+,Мен эса соғ-омон ўтиб кетаман.