Забур 143:1–12
Довуд саноси.
143 Эй Яҳова, ибодатимни эшит+,Ёрдам сўраб қилган илтижоимни тингла.
Ўз садоқатингу адолатингга мувофиқ менга жавоб бер.
2 Хизматкоринг билан даъволашма,Чунки ҳеч бир тирик жон олдингда оқлана олмайди+.
3 Душман мени таъқиб қиляпти,У мени* тупроққа қорди,
Ўликлар каби зулматда яшашга мажбур қилди.
4 Руҳим тушкун+,Юрагим увишиб қолди+.
5 Аввалги кунларни эслайман,Барча амалларинг ҳақида ўйлайман+,Қўлларинг ижоди устида астойдил мулоҳаза юритаман*.
6 Ибодатда қўлларимни Сен томон чўзаман,Қақраган ер каби Сенга ташнаман+. (Села)
7 Эй Яҳова, менга тез жавоб бер+,Ортиқ кучим қолмади+.
Мендан юзингни яширма+,Акс ҳолда, гўрга қулаётганлардай бўлиб қоламан+.
8 Тонгда менга меҳр-садоқатинг ҳақида эшиттир,Чунки Сенга умид боғлаганман.
Юрар йўлимни менга кўрсат+,Ахир жонимни Сенга бағишлаганман.
9 Эй Яҳова, мени душманларимдан қутқар.
Ҳимоя излаб олдингга чопиб бораман+.
10 Иродангни бажаришга мени ўргат+,Ахир менинг Худойимсан-ку!
Сенинг руҳинг яхшидир,У мени текис йўлдан* бошлаб борсин.
11 Эй Яҳова, исминг ҳаққи мени тирик сақла.
Адолатингга мувофиқ қайғу-аламдан мени қутқар+.
12 Меҳр-садоқатингга биноан душманларимни йўқ қил+.Менга тинчлик бермаётганларни қириб ташла+,Ахир Сенинг хизматкорингман-ку!+