Забур 147:1–20

  • Қудратли ишлари учун Тангрини олқишланг

    • «Дили вайронларга У шифо беради» (3)

    • У юлдузларни номма-ном чақиради (4)

    • «У оппоқ жундай қор ёғдиради» (16)

147  Яҳни мадҳ этинг!* Аллоҳимизни тараннум этинг, чунки бу яхшидир.Уни мадҳ этиш нақадар ёқимли, У бунга лойиқдир!+  2  Яҳова Қуддусни қуряпти+,Исроилнинг тарқалиб кетган аҳолисини бирга йиғяпти+.  3  Дили вайронларга У шифо беради,Яраларини боғлаб қўяди.  4  У юлдузларни санаб чиқади,Уларни номма-ном чақиради+.  5  Раббимиз буюк, ниҳоятда қудратлидир+,Ақл-идрокининг чеки йўқдир+.  6  Яҳова камтарларни* юксалтиради+,Ёвузларни эса ерга уради.  7  Шукрона айтиб Яҳовани тараннум этинг,Арфа жўрлигида Тангримизга мадҳлар куйланг.  8  Зеро, У самоларни булут билан қоплайди,Ер юзига ёмғир ёғдиради+,Тоғларда ўт-ўлан ўстиради+.  9  Ҳайвонларга ризқини беради+,Қарғанинг қағиллаган палапонларига егулик беради+. 10  Отнинг кучидан У қойил қолмайди+,Чопқир инсон Уни ҳайрон қолдиролмайди+. 11  Яҳова Ундан қўрқадиган инсонлардан+,Унинг меҳр-садоқатига умид боғлаганлардан мамнун бўлади+. 12  Яҳовани улуғла, эй Қуддус! Худойингни мадҳ эт, эй Сион! 13  Шаҳринг дарвозаларидаги сурма зулфинларни У мустаҳкам қилади,Ўғилларингга барака беради. 14  Ҳудудингга тинчлик келтиради+,Сара буғдой билан сени тўйдиради+. 15  У ер юзига амрини юборади,Айтган сўзи бир зумда етиб боради. 16  Ерга оппоқ жундай қор ёғдиради+,Қировни кулдай сочади+. 17  Дўлни нон ушоғидай сочиб юборади+. Унинг совуғига ким чидай олади?!+ 18  У амр берса, музлар эрийди. Шамолини эстирса+, сувлар оқади. 19  Ўз сўзини Ёқубга,Қоидаларию ҳукмларини Исроилга маълум қилади+. 20  Бу нарсаларни У бирорта халққа қилмади+,Унинг ҳукмлари тўғрисида улар ҳеч нарса билмайди. Яҳни мадҳ этинг!+

Изоҳлар

Ёки «Ҳаллелуя!» «Яҳ» — бу Яҳова деган исмнинг қисқача шакли.
Ёки «мулойим, беозор».