Забур 149:1–9
149 Яҳни мадҳ этинг!*
Яҳовага атаб янги қўшиқ куйланг+,Содиқ инсонлар жамоатида Унга ҳамду сано айтинг!+
2 Исроил Буюк Яратувчиси ила қувонсин+,Сион ўғиллари ўз Шоҳи ила севинсин.
3 Улар рақсга тушиб Унинг исмини улуғласин+,Чилдирма ва арфа жўрлигида Унга мадҳлар куйласин+.
4 Чунки Яҳова Ўз халқидан мамнундир+.У камтар* инсонларни асраб, уларни юксалтиради+.
5 Содиқ кишилар юксалганидан шодлансин,Тўшакларида хурсандчиликдан қўшиқ куйласин+.
6 Аллоҳга мадҳлар куйлаш оғизларидан тушмасин,Қўлларига икки тиғли қилич олиб,
7 Миллатлардан ўч олсин,Халқларнинг жазосини берсин.
8 Шоҳларига занжирлар,Асилзодаларига темир кишанлар солиб,
9 Уларга қарши ёзилган ҳукмни ижро этсин+.
Бундай шараф, Унга содиқ бўлганларга тегишлидир.
Яҳни мадҳ этинг!