Забур 17:1–15

  • Ҳимоя ҳақида ибодат

    • «Сен қалбимни текширасан» (3)

    • «Қанотларинг соясида яшириб қўй» (8)

Довуднинг ибодати. 17  Эй Яҳова, ўтинчимга қулоқ солиб, адолат ўрнат,Ёрдам сўраб илтижо қилганимда мени тингла,Чин юракдан айтаётган ибодатимни эшит+.  2  Менинг фойдамга адолатли ҳукм чиқар+,Кўзларинг тўғри инсон эканимни кўрсин.  3  Сен қалбимни текшириб, тунда мени кўздан кечирдинг+,Сен мени пок қилдинг*+.Ҳеч қандай ёмонликни ният қилмаганимни,Оғзим билан гуноҳ қилмаганимни кўрасан.  4  Одамларнинг ишлари ҳақида айтадиган бўлсам,Сўзларинг туфайли, босқинчининг сўқмоқларидан четда юрганман+.  5  Йўлларингдан юришимга ижозат бер,Шунда оёқларим қоқилиб кетмайди+.  6  Эй Худо, Сени чақираман, чунки менга жавоб берасан+. Менга қулоқ тут, сўзларимни тингла+.  7  Сенга қарши чиққанлардан қочиб,Ўнг қўлингдан бошпана излайдиганларнинг Нажоткори!Ажойиб ишларинг орқали меҳр-садоқатингни намоён қил+.  8  Кўзинг қорачиғидай мени авайлаб+,Қанотларинг соясида яшириб қўй+.  9  Менга ҳужум қилаётган ёвуз кимсалардан мени ҳимоя қил,Мени ўраб олиб, ўлдирмоқчи бўлган душманларимдан қутқар+. 10  Уларнинг юраклари сезгирлигини йўқотган*,Оғизларидан такаббур сўзлар чиқади. 11  Мана, улар бизни қуршаб олди+,Бизни йиқитиш учун қулай фурсат кутиб туришибди. 12  Уларнинг ҳар бири ўлжасини тилка-пора қилишга ташна арслонга,Пистирмада писиб ўтирган ёш шерга ўхшайди. 13  Қўзғал, эй Яҳова, уларга қарши чиқиб+, ер билан битта қил,Қиличингни ишга солиб, ёвузлардан мени қутқар. 14  Ўз қўлинг билан мени халос қил, эй Яҳова!Ҳозирги ҳаётларида улушини оладиган бу дунёнинг одамларидан+,Сен бераётган яхши нарсалар билан қорнини тўйдирган кимсалардан+,Болаларининг барига мерос қолдираётганлардан мени қутқар. 15  Мен бўлсам, адолатли йўл тутганим учун, менга илтифот кўрсатасан,Ҳузурингда уйғонишдан мамнунман+.

Изоҳлар

Ибронийча бу ибора металлни эритиб, чиқиндилардан тозалашни англатади.
Ёки «Уларни ёғ босган».