Забур 2:1–12
2 Нега миллатлар ғалаён кўтарди?Нима учун халқлар пуч режалар тузмоқда*?+
2 Ер юзи шоҳлари бош кўтарди.Амалдорлар бирлашиб+,Яҳовага ҳамда Унинг мойланганига*+ қарши чиқди.
3 Улар: «Келинг, бизга солмоқчи бўлган кишанларини узиб,Арқонларини ечиб ташлайлик!» — дейди.
4 Аммо самовий тахтда ўтирган Зот уларнинг устидан кулади.Яҳова уларни масхара қилади.
5 У ғазаб ичра уларга гапириб,Оташин қаҳри билан уларни саросимага солади-да:
6 «Муқаддас тоғим бўлмиш Сионда+,Мен подшоҳимни тайинладим»+,— дейди.
7 Мен Яҳованинг фармонини эълон қиламан.У менга шундай деди: «Сен Менинг ўғлимсан+,Бугун Мен сенинг Отанг бўлдим+.
8 Мендан сўра ва сенга халқларни мерос қилиб,Бутун ер юзини мулк қилиб бераман+.
9 Уларни темир салтанат ҳассаси+ билан яксон қиласан,Сопол идишдай чилпарчин қиласан»+.
10 Шундай экан, эй шоҳлар, ақл билан иш тутинг.Эй, ер юзи ҳукмдорлари, сабоқ олинг.
11 Яҳовадан қўрқиб, Унга хизмат қилинг,Унга иззат-икром кўрсатиб, хурсанд бўлинг.
12 Ўғилни эъзозланг*+, акс ҳолда, Аллоҳнинг ғазаби келади,Шунда йўлингизда ҳалок бўласиз+.Ахир Худонинг қаҳри тез аланга олади.
Унда паноҳ топганларнинг бари бахтлидир!