Забур 21:1–13

  • Яҳовага таянган шоҳнинг баракалари

    • Шоҳга узоқ умр берилади (4)

    • Аллоҳнинг душманлари мағлуб этилади (8–12)

Ижрочилар раҳбари учун кўрсатма. Довуд саноси. 21  Эй Яҳова, қудратли бўлганинг учун шоҳ қувонмоқда+,Нажот берганинг учун у беҳад хурсанд+.  2  Сен кўнглидаги орзусини рўёбга чиқариб+,Тилагини амалга оширишдан бош тортмадинг. (Села)  3  Мўл-кўл баракалар билан Сен уни кутиб олдинг,Бошига тоза олтиндан тож кийдирдинг+.  4  У Сендан умр сўраган эди, унга умр ато этдинг+,Сен унга узоқ умр, абадий ва мангу ҳаёт бердинг.  5  Нажот бериб, уни улкан шарафга сазовор этдинг+. Уни обрў ва улуғворлик билан мукофотладинг.  6  Унга тоабад қут-баракалар ёғдирадиган бўлдинг+,Ҳузурингда унга қувонч ато этдинг+.  7  Чунки шоҳ Яҳовага таянади+,Тангри Таолонинг меҳр-садоқати туфайли у асло тебранмайди+.  8  Қўлинг барча душманларингни топади,Ўнг қўлинг Сендан нафратланадиганларни ушлаб олади.  9  Белгиланган вақтда уларга назар солиб, уларни оловли ўчоқдай қиласан. Яҳова уларни ғазаби билан йўқ қилади, олов уларни ютиб юборади+. 10  Уларнинг авлодларини* ер юзидан,Зурриётини инсон ўғиллари орасидан йўқ қиласан. 11  Зеро, улар Сенга ёмонлик қилишни режалаштирган+,Амалга ошириб бўлмайдиган фитналарни ўйлаб чиққан+. 12  Камонинг билан уларни мўлжалга олиб,Уларни орқага чекинтирасан+. 13  Эй Яҳова, жойингдан қўзғалиб, кучингни кўрсат. Қудратингга атаб мадҳлар куйлайлик.

Изоҳлар

Сўзма-сўз «мевасини».