Забур 29:1–11
Довуд саноси.
29 Эй, қудратлиларнинг ўғиллари, Яҳовани шарафланг!Улуғворлиги ва қудрати ҳаққи Яҳовани шарафланг!+
2 Исми шарафига Яҳовани мадҳ этинг!
Муқаддас либосларда* Яҳовага сажда қилинг.
3 Яҳованинг овози сувлар узра эшитилади,Улуғвор Аллоҳнинг овози момақалдироқдай гулдурайди+.
Яҳова кўп сувлар устида туради+.
4 Яҳованинг овози қудратлидир+,Яҳованинг овози маҳобатлидир.
5 Яҳованинг овози кедр дарахтларини синдириб юборади,Ҳа, Яҳова Ливаннинг* кедр дарахтларини парчалаб ташлайди+.
6 У Ливанни* бузоқдай,Сириённи+ эса ёввойи ёш буқадай сакратади.
7 Яҳованинг овози чақмоқ чақтиради+.
8 Яҳованинг овози саҳрони ларзага келтиради+,Кадеш+ саҳросини Яҳова титратади.
9 Яҳованинг овози буғуни титроққа солиб, туғдиради,Ўрмонларни яланғочлайди+.
Унинг маъбадидаги барча: «Аллоҳни улуғланглар!» — деб айтади.
10 Яҳова тўфон сувлари* устида тахтга ўтирган+,Яҳова Шоҳ сифатида тахтда мангу ўтиради+.
11 Яҳова Ўз халқига куч беради+.
Яҳова тинчлик ато этиб халқига барака беради+.
Изоҳлар
^ Бошқа вариант «Муқаддаслиги ҳашаматли бўлгани учун».
^ Ёки «Лубноннинг».
^ Эҳтимол, Ливан тоғ тизмаси.
^ Ёки «осмон уммони».