Забур 3:1–8

  • Хавф-хатарга қарамай Аллоҳга умид боғлаш

    • «Нега душманлар бунчалик кўпайиб кетди?» (1)

    • «Сен нажоткорсан, эй Яҳова!» (8)

Ўғли Абсаломдан қочиб кетаётганида Довуднинг айтган саноси+. 3  Эй Яҳова, нега душманларим бунчалик кўпайиб кетди?+ Нима учун кўплар менга қарши чиқяпти?+  2  Кўплар мен ҳақимда: «Худо уни қутқармайди»+,— демоқда. (Села)*  3  Бироқ Сен, эй Яҳова, мени ҳар томондан ҳимоялайдиган қалқонимсан+,Шон-шарафим+, бошимни баланд кўтарадиган Тангримсан+.  4  Баланд овозда Яҳовани чақираман.Ўзининг муқаддас тоғидан У менга жавоб беради+. (Села)  5  Яҳова мени қўллаб-қувватлаётгани учун,Мен ётиб ухлайман-да,Хотиржамликда уйғонаман+.  6  Ўн мингларча одамлар саф тортиб мени қуршаб олса ҳам,Мен улардан қўрқмайман+.  7  Қўзғал, эй Яҳова! Мени қутқар+, эй Аллоҳим! Сен барча душманларимнинг жағига урасан,Ёвуз инсоннинг тишларини синдирасан+.  8  Сен нажоткорсан, эй Яҳова!+ Халқингга барака бердинг. (Села)

Изоҳлар