Забур 33:1–22
33 Эй, одил инсонлар, Яҳова эзгу ишлар қилгани учун, хурсандчиликдан ҳайқиринг!+
Тўғри одамлар Уни мақтаса ярашади.
2 Арфа чалиб Яҳовага шукроналар айтинг,Ўн торли асбобда Унга мадҳлар куйланг.
3 Унга янги қўшиқ куйланг+,Торли асбобларни моҳирона чалиб, шодликдан ҳайқиринг!
4 Яҳованинг сўзи ҳақиқатдир+,Қилган барча ишлари ишончга сазовордир.
5 У адолат ва ҳаққониятни севади+.
Ер юзи Яҳованинг меҳр-садоқатига тўладир+.
6 Самолар Яҳованинг сўзидан+,Улардаги ҳар бир нарса оғзидан чиққан нафасидан* вужудга келган.
7 У денгиз сувларини тўғон ўрнатгандек тўсиб қўяди+,Жўшқин сувларни омборларга йиғиб қўяди.
8 Бутун ер юзи Яҳовадан қўрқсин+,
Унда яшовчилар Тангрига иззат-икром кўрсатсин.
9 Зеро, Аллоҳ гапирди ва айтганлари амалга ошди+,У амр этди ва ҳамма нарса қарор топди+.
10 Яҳова халқларнинг режаларини пучга чиқарди+,Миллатларнинг ниятларини барбод қилди+.
11 Яҳованинг қарорлари абадий туради+,Дилидаги ниятлари авлодлар оша ўзгармайди.
12 Яҳова қайси халқнинг Худоси бўлса+,Кимни Ўз мулки сифатида танласа+, ўша халқ бахтлидир.
13 Яҳова осмондан қараб,Инсон ўғилларининг барини кўриб туради+.
14 Ўзининг маконидан ер юзидаяшовчиларни кузатиб туради.
15 У ҳамманинг юрагига шакл беради,Ҳар бир кишининг ишларини текширади+.
16 Ҳеч бир шоҳ улкан қўшини туфайли+,Қудратли киши кучи кўп бўлганидан қутқарилмайди+.
17 Отим қутқаради*, деб ишонган киши ўзини алдайди+,Катта кучга эга бўлса ҳам, у қутқара олмайди.
18 Яҳованинг нигоҳи Ундан қўрқадиганларга+,Унинг меҳр-садоқатига умид боғлаганларга қаратилгандир.
19 Уларни ўлимдан халос этиб,Очарчилик пайтида тирик қолдиради+.
20 Биз Яҳовани кутамиз.
У ёрдамчимиз ва қалқонимиздир+.
21 У туфайли қалбимиз қувончга тўлади,Чунки Унинг муқаддас исмига таянамиз+.
22 Сени кутар эканмиз+,Эй Яҳова, меҳр-садоқатинг биз билан бўлсин+.