Забур 35:1–28

  • Душманларидан қутқариш ҳақида ибодат

    • Душманлар қувиб юборилади (5)

    • Халойиқ орасида Худони шарафлаш (18)

    • Бесабаб нафратланишади (19)

Довуд саноси. 35  Эй Яҳова, душманларимга қарши чиқиб, томонимни ол+,Мен билан курашаётганларга қарши жанг қил+.  2  Каттаю кичик қалқонингни* олиб+,Мени ҳимоя қилиш учун қўзғал+.  3  Найзанг билан ойболтангни мени таъқиб қилувчиларга қарши кўтар+. Менга: «Сенинг нажотинг Менман»+,— деб айт.  4  Илоё, жонимни* олиш пайида юрганлар уятга қолиб, камситилсин+. Мени йўқ қилиш учун фитна уюштираётганлар шарманда бўлиб орқага чекинсин.  5  Улар худди шамол учириб кетган сомондай бўлсин,Яҳованинг фариштаси уларни қувиб юборсин+.  6  Яҳованинг фариштаси уларни таъқиб қилганда,Уларнинг сўқмоқлари қоронғи ва сирпанчиқ бўлсин.  7  Мени тузоққа тушириш учун улар бесабаб тўр қўйиб,Бесабаб менга чоҳ қазиди.  8  Илоё, кутилмаганда бошларига фалокат ёғилсин,Яшириб қўйган тўрга ўзлари тушсин,Унга қулаб, ҳалок бўлсин+.  9  Мен эса Яҳованинг ишлари учун қувонаман!Нажот бергани учун шод бўламан. 10  Мен бутун вужудим билан: «Эй Яҳова, Сенга ўхшаши борми? Сен бечорани кучлилардан қутқарасан+,Ночор ва камбағални ўғрилардан халос этасан»+,— деб айтаман. 11  Ёвуз гувоҳлар олдимга келиб+,Мен билмайдиган нарсаларни сўрайди. 12  Жудолик дардига мени мубтало қилиб,Яхшилик эвазига ёмонлик билан қайтаради+. 13  Улар касал бўлганда, мен жулга ўрандим,Қайғу чекиб, рўза тутдим,Аммо улар учун қилган ибодатларим жавобсиз қолди. 14  Дўсти ёки ўз биродари учун ташвишлангандай,Худди онаси учун қайғураётган кишидай, ғам-ғуссадан бошимни эгиб юрдим. 15  Мен қоқилганимда эса улар қувониб, биргаликда йиғилди,Пистирмадан менга ҳужум қилиш учун тўпланди,Мени тилка-пора қилмагунча тинчимади. 16  Худосизлар жирканиб мени мазах қилади*,Менга қарши тишларини ғижирлатади+. 17  Эй Яҳова, қачонгача бунга қараб турасан?+ Жонимни уларнинг ҳужумларидан+,Бебаҳо ҳаётимни ёш шерлардан қутқар+. 18  Шунда улкан жамоат ичра Сенга раҳматлар айтаман+,Халойиқ орасида Сени шарафлайман. 19  Душманларим бесабаб устимдан кулишига изн берма,Мендан бесабаб нафратланаётганлар+ бадниятлик билан кўз қисишига йўл қўйма+. 20  Чунки улар тинчлик ҳақида гапирмайди,Айёрлик билан юртнинг тинчликсевар кишиларига қарши режа тузади+. 21  Мени айблаш учун оғизларини катта очади,Улар: «Эҳа! Эҳа! Буни ўз кўзимиз билан кўрдик!» — дейди. 22  Сен буни кўриб турибсан-ку, эй Яҳова! Сукут сақлама+. Эй Яҳова, мендан йироқда турма+. 23  Мени ҳимоя қилиш учун уйғон, ўрнингдан қўзғал,Эй Худойим Яҳова, маҳкамада мени ҳимоя қил. 24  Мени Ўз адолатингга кўра ҳукм қил+, эй Аллоҳим Яҳова,Улар устимдан кулишига йўл қўйма. 25  Илоё, улар ҳеч қачон: «Эҳа! Заб иш бўлди-да!» — деб айтмасин. Улар асло: «Биз уни яксон қилдик»,— демасин+. 26  Бошимга мусибат тушганига севинаётганларнинг бариУятга қолиб, шарманда бўлсин. Ўзини мендан юқори қўяётганлар иснодга қолиб, камситилсин. 27  Одиллигимга қувонаётганлар эса шодликдан ҳайқирсин,Улар тинимсиз: «Хизматчиси тинч-омонлигидан мамнун бўлаётган Яҳова улуғлансин!»+ — деб айтсин. 28  Шунда тилим Сенинг одиллигингни сўзлайди*+,Кун бўйи Сени шарафлайди+.

Изоҳлар

Кичик қалқонни одатда камончилар кўтариб юрган.
Ёки «ҳаётимни».
Бошқа вариант «Худосиз бир бўлак нон учун мени мазах қилади».
Паст овозда гапириш ёки мулоҳаза юритиш назарда тутилган.