Забур 4:1–8

  • Худога таянувчининг ибодати

    • «Ғазабланганда гуноҳ қилманг» (4)

    • «Тинчгина ухлайман» (8)

Ижрочилар раҳбари учун кўрсатма. Торли асбоблар жўрлигида. Довуд саноси. 4  Чақирганимда менга жавоб бер, эй, одил Тангрим+. Бошимга кулфат тушганда қутулиб қолишимга имкон бер. Менга илтифот кўрсатиб ибодатимни тингла.  2  Эй инсонлар, қачонгача обрўйимни поймол қиласиз? Қачонгача бефойда нарсаларни севиб, ёлғонни излайсиз? (Села)  3  Билиб қўйинг, Яҳова Ўзига содиқ бўлганларга яхши муомала қилади*.Яҳова илтижоимни эшитади.  4  Ғазабланганда гуноҳ қилманг+. Тўшагингизга ётганда, қалбингизни тўкиб солинг-да, сукут сақланг. (Села)  5  Аллоҳга тўғри ният ила қурбонликлар келтириб,Яҳовага таянинг+.  6  Кўплар: «Ким туфайли яхши кунларни кўрамиз?» — деяпти. Юзингдан таралаётган нурни устимизга соч, эй Яҳова!+  7  Дон ҳосили ва янги шароби мўл бўлганлар қувонади.Менинг қалбимни эса бундан-да кўпроқ қувончга тўлдирдинг.  8  Мен ётаман-да, тинчгина ухлайман+.Зеро танҳо Сен, эй Яҳова, турар жойимни бехатар қиласан+.

Изоҳлар

Ёки «Ўзига садоқатли бўлганларни танийди; Ўзи учун ажратиб қўяди».