Забур 43:1–5

  • Аллоҳ Ҳакам сифатида қутқаради

    • «Нуринг ва ҳақиқатингни юбор» (3)

    • «Нега мен тушкун аҳволдаман?» (5)

    • «Худони кутгин» (5)

43  Эй Аллоҳим, мени оқла+,Маҳкамада бевафо халққа қарши чиқиб, мени ҳимоя қил+. Ёлғончи ва адолатсиз кишилардан мени қутқар.  2  Зеро, Сен менинг Худойим, қўрғонимсан+. Нега мени тарк этдинг? Нега душманим зулми остида хомуш бўлиб юришим керак?+  3  Нуринг ва ҳақиқатингни юбор+, Улар менга йўл кўрсатсин+,Мени муқаддас тоғингга ва улуғвор муқаддас чодирингга бошлаб борсин+.  4  Шунда мен Худонинг қурбонгоҳи олдига+,Чексиз қувончим бўлмиш Аллоҳнинг ҳузурига келаман. Эй Тангри, менинг Худойим, арфа чалиб Сенга ҳамдлар айтаман+.  5  Нега мен тушкун аҳволдаман? Кўнглим, нега бунча безовта бўласан? Худони кутгин+,Зеро, Уни Буюк Нажоткорим ва Аллоҳим сифатида яна олқишлайман+.

Изоҳлар