Забур 45:1–17
Ижрочилар раҳбари учун кўрсатма. «Лолагуллар». Кўрах ўғиллари саноси+. Маскил*. Муҳаббат қўшиғи.
45 Юрагимни ёқимли бир нарса жунбишга келтиряпти.
«Қўшиғим шоҳ ҳақидадир»+,— дедим.
Илоё, тилим моҳир котибнинг*+ қаламидай+ бўлсин.
2 Эй шоҳ, сен инсон ўғиллари ичида энг кўркамисан!
Оғзингдан ёқимли сўзлар қуйилади+.
Шу боис, Аллоҳ сенга тоабад барака беради+.
3 Эй қудратли зот+, савлатингу улуғворлигинг+ илаҚиличингни+ белингга боғла.
4 Улуғворлигинг билан ғалаба сари олға бос+,Отингга миниб ҳақиқат, адолат ва камтарин кишилар учун жанг қил+.Ўнг қўлинг маҳобатли ишлар қилсин.
5 Эй шоҳ, ўткир ўқларинг халқларни қулатади+,Улар шоҳ душманларининг юрагига санчилади+.
6 Худо абадулабад сенинг тахтинг бўлади+.Шоҳлигинг ҳассаси — адолат ҳассасидир+.
7 Эй шоҳ, сен одилликни севиб+, ёвузликдан нафратлангансан+.
Шу боис, Худо, сенинг Худойинг шерикларингдан кўра сени кўпроқ шодлик мойи+ билан мойлади+.
8 Кийимларингдан мирра, алоэ, кассия ифори таралади.Фил суяги билан безатилган маҳобатли саройингда торли асбоблар садоси сени шод этади.
9 Сен ардоқлаган аёллар орасида шоҳ қизлари турибди.
Офир тилласи+ билан безанган малика ўнг томонингдан ўрин эгаллаган.
10 Эй қизим, мени эшит, эътибор қаратиб, қулоқ тут.Ўз халқингни, отанг хонадонини унут.
11 Латофатинг ила шоҳнинг қалбини забт этдинг.У сенинг хўжайинингдир,
Шу боис, унга таъзим қил.
12 Тир қизи ҳадялар олиб келади,Энг бадавлат кишилар марҳаматингни қозонишга интилади.
13 Саройда шоҳнинг қизи ҳашамат ичра ўтиради,Унинг кийимларига олтин билан зеб берилган.
14 Нафис қилиб тўқилган* либосларда у шоҳ ҳузурига олиб келинади.
Унинг ортидан бокира дугоналари шоҳ олдига келтирилади.
15 Қувонч ва шодлик билан улар олиб келинади,Улар шоҳ саройига киради.
16 Ўғилларинг ота-боболаринг ўрнини эгаллайди.
Сен уларни бутун ер юзи устидан беклар қилиб тайинлайсан+.
17 Бўлажак барча авлодларга исмингни маълум қиламан+.
Шу сабабли, халқлар сенга абадулабад ҳамду санолар айтади.