Забур 49:1–20

  • Бойликка таяниш аҳмоқлик

    • Ҳеч ким бошқани қутқара олмайди (7, 8)

    • Аллоҳ мозордан қутқаради (15)

    • Бойлик ўлимдан қутқара олмайди (16, 17)

Ижрочилар раҳбари учун кўрсатма. Кўрах ўғиллари саноси+. 49  Тингланг, эй барча халқлар! Диққатли бўлинг, эй дунё аҳли!  2  Каттаю кичик,Бою камбағаллар — барингиз тингланг!  3  Оғзимдан доно сўзлар чиқади,Қалбимдаги ўй-фикрлар+ тушунчам борлигидан далолат беради.  4  Ҳикматли сўзга эътибор қаратаман,Арфа чалиб жумбоғимнинг ечимини айтаман.  5  Мени қулатишга уринаётган ёвузлар қуршовида қолганимда,Оғир кунлар келганда нега қўрқишим керак?!+  6  Ўз бойлигига ишонганлар+,Кўп мол-мулки билан мақтаниб юрганларнинг+  7  Ҳеч бири ҳатто биродарини қутқара олмайди,У учун Худога тўлов бера олмайди+.  8  (Инсон ҳаёти* учун бериладиган тўлов баҳоси шу қадар қимматки,Уни тўлаш асло имконсиздир.)  9  У абадий яшаб, қабр юзини кўрмаслиги учун, уни қутқара олмайди+. 10  Уларнинг ҳар бири доно одамлар ўлишини,Аҳмоқ ва беақл кишилар бирдай ҳалок бўлишини+,Уларнинг бойлиги бошқаларга қолиб кетишини билади+. 11  Улар ич-ичидан уйлари абадий қолишини,Уй-жойлари наслдан наслга ўтишини истайди, Ер-мулкларига ўз номларини беради. 12  Инсон қанчалик обрўли бўлмасин, узоқ яшай олмайди+,Ўлим олдида у ҳайвондан фарқ қилмайди+. 13  Нодонларнинг+, уларга эргашиб,Уларнинг сафсаталаридан ҳузур қиладиганларнинг ҳаёт йўли шундайдир. (Села) 14  Сўйиладиган қўй сингари улар мозорга* ҳайдаб борилади. Ўлим уларга чўпонлик қилади,Тўғри инсонлар тонг саҳарда улар устидан бошқаради+. Улардан ном-нишон ҳам қолмайди+,Сарой эмас, мозор*+ уларнинг уйи бўлади+. 15  Бироқ Аллоҳ жонимни мозор* чангалидан қутқаради+,У мени Ўз ҳимоясига олади. (Села) 16  Бировнинг бойлиги кўпайиб,Хонадонининг обрўйи ошиб кетганидан қўрқма. 17  Чунки у ўлганда, ўзи билан ҳеч нарса олиб кета олмайди+,Обрўйи ҳам ортидан эргашиб бормайди+. 18  Ҳаётлигида у ўзини мақтайди+. (Фаровонликка эришсанг одамлар сени кўкларга кўтаради.)+ 19  Лекин охир-оқибат у ҳам ота-боболарига қўшилади. Улар ёруғликни қайта кўрмайди. 20  Буни тушунмайдиган инсон қанчалик обрўли бўлмасин+,Ўлим олдида у ҳайвондан фарқ қилмайди.

Изоҳлар

Ёки «жони».
Ибр. шеўл, яъни инсониятнинг умумий қабри. Луғатга қ.
Ибр. шеўл, яъни инсониятнинг умумий қабри. Луғатга қ.
Ибр. шеўл, яъни инсониятнинг умумий қабри. Луғатга қ.