Забур 5:1–12

  • Яҳова одилларнинг паноҳидир

    • Худо ёвузликдан нафратланади (4, 5)

    • «Мени тўғри йўлларингдан бошлаб бор» (8)

Ижрочилар раҳбари учун кўрсатма. Нехилот*. Довуд саноси. 5  Сўзларимни эшит, эй Яҳова!+Оҳ-ноламга қулоқ тут.  2  Ёрдам сўраб фарёд қилганимда мени эшит,Эй, Шоҳим ва Худойим, ахир Сенга ибодат қиляпман-ку!  3  Эй Яҳова, менинг овозимни тонг пайти эшитасан+.Ташвишимни эрталаб Сенга айтаман-да+, сабрсизлик билан жавобини кутаман.  4  Ахир Сен ёвузликдан завқ оладиган Худо эмассан-ку!+Ҳеч бир ёмон инсон Сенинг меҳмонинг бўла олмайди+.  5  Ўзига бино қўйган кимса ҳузурингда тура олмайди. Ёвузлик қиладиганларнинг ҳаммасидан нафратланасан+.  6  Ёлғон гапирадиганларни+ ҳалок қиласан. Эй Яҳова, Сен зўравон ва ёлғончи одамлардан+ жирканасан.  7  Мен эса, меҳр-садоқатга бой бўлганинг учун+, Сенинг уйингга кираман+.Сенга иззат-икром кўрсатиб, муқаддас маъбадинг томон мук тушиб сажда қиламан+.  8  Эй Яҳова, мени ғанимларимдан ҳимоя қилиб, тўғри йўлларингдан бошлаб бор.Йўлингдан қоқинмасдан юришим учун менга ёрдам бер+.  9  Уларнинг ҳеч бир сўзи ишончга сазовор эмас,Қалби ёвузликка тўладир,Уларнинг бўғзи очиқ қабрдир,Тили билан хушомадгўйлик қилади+. 10  Бироқ Аллоҳ уларни айбдор деб эълон этади.Ўзлари қазиган чуқурга ўзлари қулаб тушади+. Кўпдан-кўп жиноятлари учун йўқ бўлиб кетсин.Чунки улар Сенга қарши исён кўтарди. 11  Сенда паноҳ топганларнинг барчаси шодон бўлади+.Улар хурсандчиликдан ҳамиша ҳайқиради. Сен уларни ҳимоя қиласан,Исмингни севганлар Сен туфайли қувонади. 12  Ҳар бир одил кишига Сен барака берасан, эй Яҳова.Сенинг марҳаматинг катта қалқон сингари уни ҳимоя қилади+.

Изоҳлар