Забур 52:1–9
Ижрочилар раҳбари учун кўрсатма. Маскил*. Довуд Охималекнинг уйига борганини эдомлик Доег Шоулга етказгани ҳақида Довуднинг айтган саноси+.
52 Эй золим, нега қилган ёвуз ишларинг билан мақтанасан?+
Аллоҳ меҳр-садоқатини ҳамиша намоён этишини билмайсанми?+
2 Тилинг устарадай ўткир+,У зиён етказиб, ёлғон сўзларни гапиради+.
3 Сен яхшиликдан кўра, ёмонликни кўпроқ севасан,Ҳақиқатдан кўра, ёлғонни кўпроқ гапирасан. (Села)
4 Эй, ёлғончи тил!Сен озор берадиган сўзларни яхши кўрасан.
5 Шу боис, Худо сени батамом йўқ қилиб юборади+,У сени ушлаб олиб, чодирингдан судраб чиқаради+,Ёруғ дунёдан* сени суғуриб ташлайди+. (Села)
6 Одил кишилар буни кўриб, Унга ҳурмати ошади+.Улар ёвуз кишининг устидан кулиб+, шундай дейди:
7 «Худони қўрғоним деб билмайдиган+,Молу давлатига умид боғлаб+,Ёвуз фитналарига таянадиган одамнинг аҳволини кўриб қўйинг».
8 Мен эса, Худонинг уйидаги сершох зайтун дарахтидай бўламан,Худонинг меҳр-садоқатига абадулабад умид боғлайман+.
9 Қилган ишларинг учун тоабад Сенга ҳамду санолар айтаман+.Сенга садоқатли бўлган кишилар ҳузуридаИсмингга умид боғлайман+, чунки бу яхшидир.