Забур 53:1–6

  • Нодонларнинг таърифи

    • Нодон: «Яҳова йўқ»,— дейди (1)

    • «Яхшилик қиладиган ҳеч кимса йўқ» (3)

Ижрочилар раҳбари учун кўрсатма. Махалат* услубида. Маскил*. Довуд саноси. 53  Нодонлар ўз кўнглида: «Яҳова йўқ»+,— деб айтади. Улар жирканч ва адолатсиз ишларга қўл уради,Яхшилик қиладиган ҳеч кимса йўқ+.  2  Ақл-идрокли, Аллоҳни излайдиган бирор киши бормикан дея+,Яҳова самодан инсон ўғилларини кузатиб туради+.  3  Уларнинг бари йўлдан озган,Ҳаммаси бузилиб кетган, Яхшилик қиладиган ҳеч кимса йўқ,Ҳатто битта ҳам йўқ+.  4  Наҳотки жафокорларнинг ҳеч бири буни тушунмаса?! Улар халқимни нон егандай ютиб юборяпти. Улар Яҳовага ёлвормаяпти+.  5  Лекин уларни қаттиқ даҳшат,Улар илгари асло ҳис қилмаган даҳшат қамраб олади*,Чунки Худо сенга ҳужум қилаётганларнинг суякларини сочиб ташлайди. Яҳова уларни рад этгани учун, сен уларни шарманда қиласан.  6  Қанийди Исроилнинг нажоти Сиондан келса эди!+ Яҳова халқини асирликдан қайтариб келганда,Ёқуб шод бўлсин, Исроил хурсандчилик қилсин!

Изоҳлар

Бошқа вариант «Қўрқишга сабаб бўлмаса ҳам қўрқишади».