Забур 56:1–13

  • Қувғунда айтилган ибодат

    • «Худодан умид қиламан» (4)

    • «Кўз ёшларимни мешингга йиғиб қўй» (8)

    • «Инсон менга нима ҳам қила оларди?!» (4,11)

Ижрочилар раҳбари учун кўрсатма. «Олисда жим турган кабутар». Довуд саноси. Миктам*. Филистимликлар Гатда Довудни тутиб олганда ёзилган +. 56  Эй Тангри, менга илтифот кўрсат, чунки ўткинчи одам менга ҳужум қиляпти. Улар ҳар куни мен билан курашиб, зулм ўтказяпти.  2  Душманларим ҳар куни менга ҳужум қиляпти,Манманлик ила менга қарши курашаётганлар кўпайиб кетди.  3  Қўрқув мени қамраб олганда+, Сенга умид боғлайман+.  4  Худога таяниб, Унинг айтган сўзини таърифлайман,Худодан умид қиламан, асло қўрқмайман. Инсон менга нима ҳам қила оларди?!+  5  Улар ҳар куни менга ташвиш орттиради,Бутун фикр-хаёллари менга зарар етказиш билан банд+.  6  Улар ҳамла қилиш учун писиб ўтиради,Жонимни* олиш умидида+Ҳар бир қадамимни пойлаб юради+.  7  Эй Худо, ёвузликлари учун улардан юз ўгир. Ғазабинг ила халқларни жазола+.  8  Сарсон бўлиб юрганимни кўриб турибсан+. Кўз ёшларимни мешингга йиғиб қўй+. Ахир Сен уларни битта қолдирмай китобингга ёзиб қўйгансан-ку!+  9  Ёрдам сўраб Сени чақиришим биланоқ, душманларим орқага чекинади+. Аллоҳ мен томонда эканига ишончим комил+. 10  Худога таяниб Унинг айтган сўзини таърифлайман.Яҳовага умид боғлаб Унинг айтган сўзини таърифлайман. 11  Худодан умид қиламан, асло қўрқмайман+. Инсон менга нима ҳам қила оларди?!+ 12  Эй Тангри, Сенга берган ваъдаларим устидан чиқаман+,Сенга шукроналар айтаман+. 13  Олдингда юришим, ҳаёт нури устимга ёғилиб туриши учун+,Сен мени ўлимдан халос этдинг+,Оёқларим қоқилиб кетишига йўл қўймадинг+.

Изоҳлар

Ёки «Ҳаётимни».