Забур 63:1–11
Довуд Яҳудо саҳросида юрганида ёзган саноси+.
63 Эй Худо, Сен менинг Худойимсан, Сени излашдан тўхтамайман+.
Жоним Сенга ташна+.
Сувсиз, қуруқ ва қақраган ерда+Сени кута-кута ҳолдан тойдим.
2 Муқаддас жойда Сенга қарардим,Куч-қудратинг ва улуғворлигингни кўрардим+.
3 Меҳр-садоқатинг ҳаётдан ҳам афзалроқдир+,Шу боис, Сенга ҳамду сано айтаман+.
4 Бутун умр Сени шарафлайман,Қўлларимни кўтариб ибодат қилганимда, исмингни тилга оламан.
5 Тансиқ таом еб маза қилган кишидай мамнун бўламан,Қувонч ҳайқириқлари ила Сени шарафлайман+.
6 Тўшагимда ётганда Сени эслайман,Ярим тунда* Сен ҳақингда мулоҳаза юритаман+.
7 Сен менинг мададкоримсан+,Қанотларинг соясида шодликдан ҳайқираман+.
8 Сендан асло айрилмайман,Ўнг қўлинг билан мени маҳкам ушлаб турибсан+.
9 Жонимга* қасд қилмоқчи бўлганлар,Ер қаърига кириб кетади.
10 Улар қилич дамидан ўтказилади,Чиябўриларга* ем бўлади.
11 Шоҳ бўлса, Худодан қувонч топади.
Худони тилга олиб қасам ичадиган ҳар ким шод бўлади,Чунки У ёлғончиларнинг оғзини ёпиб қўяди.